Олий лига-2016 якунлари. Сариқ ва қизил карточкалар ҳақида
06 дек 2016 12:57
Янгиликлар
Олий лига-2016 якунлари. Сариқ ва қизил карточкалар ҳақида
Ҳар бир ўйинга ўртача 0,2тадан қизил карточка тўғри келмоқда. Яъни ҳар бешинчи ўйинда битта қизил карточка кўрсатилган деганидир.
Олий лигамизда жамоалар сони ўзгариб боргани ва шу бароборида ўйинлар сони турлича бўлгани туфайли четлатишларнинг ўртача кўрсаткичига қараб баҳо бериш тўғри деб ўйлаймиз. Сўнгги 13 йилликни оладиган бўлсак олий лигамизда ҳар бир ўйинга ўртача 0,2 тадан қизил карточка тўғри келади. Энг юқори кўрсаткичлар 2006 ва 2010 йилларга тўғри келади. Шу йилларда ҳар бир ўйинга ўртача 0,24 тадан четлатиш тўғри келган. Анча “сокин” ўтган 2011 йилда эса энг кам қизил карточка кўрсатилган, ҳар бир ўйинга ўртача 0,14 тадан. Ўтган йилги мавсумга қараганда 2016 йилда қизил карточкалар сони 5тага камайди. Бир мавсум олдин ҳакамлар футболчиларни 1000 мартадан ортиқ огоҳлантиришган.
Огоҳлантиришлар ҳам ўтган йилга нисбатан камайди – 923та (ўртача 3,85тадан сариқ). Сўнгги 13 йилликда ўртача энг кам сариқ карточка 2013 йилда кўрсатилган. 2010 йилда энг кўп сариқ карточка кўрсатилган – ҳар бир ўйинга ўртача 4,24 тадан.
Сўнгги 13 мавсум давомидаги қизил ва сариқ карточкалар
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
2004 |
182 |
40 |
0,22 |
654 |
3,59 |
2005 |
182 |
38 |
0,21 |
680 |
3,74 |
2006 |
240 |
58 |
0,24 |
894 |
3,72 |
2007 |
240 |
39 |
0,16 |
861 |
3,59 |
2008 |
240 |
43 |
0,18 |
852 |
3,55 |
2009 |
240 |
54 |
0,22 |
908 |
3,78 |
2010 |
182 |
43 |
0,24 |
772 |
4,24 |
2011 |
182 |
26 |
0,14 |
642 |
3,53 |
2012 |
182 |
42 |
0,23 |
693 |
3,81 |
2013 |
182 |
29 |
0,16 |
629 |
3,46 |
2014 |
182 |
34 |
0,19 |
673 |
3,7 |
2015 |
240 |
53 |
0,22 |
1005 |
4,19 |
2016 |
240 |
48 |
0,2 |
923 |
3,85 |
Изоҳ: 1 – йил, 2 – жами ўйинлар сони, 3 – қизил карточкалар, 4 – ўртача қизил карточкалар сони, 5 – сариқ карточкалар, 6 – ўртача сариқ карточкалар сони.
Шу йилнинг ўзига тўхталадиган бўлсак “Сўғдиёна” ҳимоячиси Акмал Холмуродов 3 марта қизил карточка ягона футболчи бўлди. Тажрибали футболчи 2009 йилдан буён олий лигада ўйнаб келмоқда. Олдинги 6 йил давомида Холмуродов жами 4 марта майдондан четлатилган экан. Бу йил эса ўзининг 6 йиллик натижасини деярли такрорлаб қўйди. Қизиғи ҳимоячи мавсумнинг биринчи ўйинидаёқ “Металлург” билан баҳснинг биринчи бўлимида қизил карточка билан “сийланган” эди. Бир ўйинлик дисквалификацияни ўтаган Холмуродов 3-турда “Навбаҳор” билан ўйинда ҳам қизил олди. Олтинчи турда “Андижон”даги учрашувда футболчи навбатдаги бор ўйини шерикларидан анча барвақт тугатишга мажбур бўлди. Шундан кейин мураббийлар ҳимоячи билан яхшилаб гаплашиб олишган шекилли қолган 24та турда Акмал фақат икки марта сариқ карточка олди холос.
Уч нафар футболчи бу йил 2 мартадан қизил карточка олишди. “Нефтчи” ҳимоячиси Алишер Саматов водий дербисида “Андижон” билан баҳснинг сўнгги дақиқасида майдондан четлатилганди. 10-турда “Пахтакор” билан Тошкентдаги ўйинда Саматов мавсумда ўзининг иккинчи қизил карточкасини олди.
“Шерлар” ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов ҳам бу йил икки марта четлатилди. Қизиғи футболчи иккала қизилни ҳам “Насаф” билан баҳсларда олди. Тошкентдаги ўйиннинг 81-дақиқасида Соҳибов иккинчи сариғини олиб майдонни тарк этганди. Ярим ҳимоячи Қаршидаги учрашувда атига 39 дақиқа ҳаракат қилган. Айнан шу дақиқада Зокир Қодиров унга иккинчи бор сариқ карточка кўрсатиб майдондан четлатган эди.
Иккинчи даврада олий лигага қайтган Шавкат Муллажонов “Бухоро”дан сафига қўшилганди. Эътиборлиси ҳимоячи ўзининг биринчи учрашувидаёқ, “Олмалиқ” билан баҳсда Равшан Эрматов томонидан майдондан четлатилган эди. Наманганда “Навбаҳор”га қарши учрашув танаффусида бош ҳакам бир йўла тўрт нафар футболчига қизил карточка кўрсатганди. Улар орасида Шавкат Муллажонов ҳам бор эди.
2016 йилда “Пахтакор” ҳимоячиси Камолиддин Тожиев олий лигада энг кўп сариқ карточка олган футболчига айланди. Тажрибали футбочли бу йил ҳакамлар томонидан 11 марта огоҳлантирилди. Бундан ташқари Тожиев бир марта қизил карточка ҳам олди. 10 марта сариқ карточка олган Юрица Бульят (“Бунёдкор”) бу борада иккинчи бўлди. “Андижон” вакили Иброҳим Отахонов ва “Нефтчи” ҳимоячиси Шукурали Пўлатов 9 марта огоҳлантириш олишди.
Жамоаларни оладиган бўлсак “Олмалиқ” клубидан 6 нафар футболчи мавсум давомида энг кўп қизил карточка олди. Кейинги ўринларда 5 мартадан қизил карточа олган “Пахтакор” ва “Бухоро”. “Олмалиқ” ва “Бухоро” футболчилари эса 4 мартадан четлатиш ишлаб олишган. “Машъал”, “Бунёдкор” ва “Насаф” клуби футболчилари фақат бир мартадан қизил карточка олишди.
Сариқ карточкалар борасида “Насаф” бошқаларга намуна бўлди (40та). “Нефтчи” футболчилари эса 69 марта огоҳлантирилишди.
Нарзулла Сайдуллаев
Фикрлар