UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  3 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  3 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  8 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  1 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  0 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  6 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  0 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  0 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  1 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  3 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  23 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  12 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  9 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0

Олий лига-2015 якунлари. "Бунёдкор" ҳақида Янгиликлар

Олий лига-2015 якунлари. "Бунёдкор" ҳақида

2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клублар ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз.
Навбат бу йил Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига етиб келди.

Мавсум
Чемпионатни кетма-кет иккита ғалаба билан бошлаган "қалдирғочлар" икки тур пешқадам бўлиб туришди. Учинчи турда "Локомотив"га ютқазиб қўйган жамоа 8-ўринга тушиб кетди. Дастлабки даврани бешинчи ўринда тугатган "Бунёдкор" мавсумни тўртинчи поғонада тугатишга эришди. Тан олиш керак "қалдирғочлар" мавсумни бир текисда ўтказа олишмади. Бунга асосий сабаблардан бири таркибда кўплаб ёш футболчилар ўйнагани бўлди.



Мураббийлар
Сергей Лушан бу йил 22-турга қадар жамоани бошқарди. Ушбу мураббий Акром Комилов, Рустам Ашурматов, Элдор Шомуродов каби футболчиларни олий лига учун кашф қилди. "Нефтчи"дан учралган мағлубиятдан сўнг Лушан истеъфога чиқарилди. мавсум охирида клуб раҳбари Бахтиёр Бобоевнинг ўзи бош мураббий сифатида ишлади. "Қалдирғочлар" Бобоев қўл остида фақат "Машъал"га ютқазиб қўйишди. Бундан ташқари Ўзбекистон кубоги финалида "Насаф"га имконият бой берилди. Янги мавсумда жамоани янги мураббий ишлаши деярли аниқ, ҳозирча бу борада расмий маълумот чиққани йўқ.



Етакчи
Сато Минори. Япониялик легионер футболчи "Бунёдкор"да бу мавсум ўзини қайта кашф қилди дейиш мумкин. Айнан у орқали деярли барча ҳужумлар ташкил этилди. Сато 4та гол уришдан ташқари 10га яқин голли узатмани амалга оширди. Етакчилар қаторига Акмал Шораҳмедов, Шакер Зуаги ва Хайрулла Каримовни ҳам қўшиш мумкин.



Кашфиёт
Элдор Шомуродов. "Машъал"дан сотиб олинган ёш ҳужумчи жамоанинг ҳақиқий кашфиётига айланди. 20 ёшли футболчи олий лигада 7та гол уришга эришди. Бундан ташқари Элдор бир неча бор жамоадошларига гол уриш имкониятини яратиб берди. 



Энг яхши ўйин
"Бунёдкор" - "Пахтакор" 2:0.

"Қалдирғочлар" бу мавсум 3та учрашувда ютқазди. Шулардан бири айнан "Бунёдкор"га қарши ўйинда кузатилди. Жамоа 26-турда чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Пахтакор"ни ўз майдонида мағлуб этди. Биринчи бўлимда Шакер Зуаги пенальтидан Александр Лобановни алдай олмади. Акмал Шораҳмедовнинг иккинчи бўлим бошида урган супер голи ҳисобни очди. Айнан Шораҳмедовнинг пасидан сўнг Достонбек Ҳамдамов "Пахтакор" дарвозасига иккинчи голни урди.



Энг яхши футболчи
Достон Ҳамдамов. 2015 йил Осиё қитъасида энг яхши ёш футболчи деб топилган ярим ҳимоячи Сардор Рашидов кетгач жамоада етакчиликни ўз қўлига олди. Ҳамдамов бу йил 26та ўйинда иштирок этиб рақиблар дарвозасига 10та гол урди. Айнан у "Бунёдкор"нинг тўпурарига айланди.



Ким қанча ўйнади?
Футболчи Амп Туғ.сана Ўйин     
Дақиқа    
Гол     
СК    
ҚК    
Минори Сато Яҳм 02.03.1991 28 2520 4 6 0
Шораҳмедов Акмал Ҳим 10.05.1986 27 2391 1 2 0
Ҳамдамов Достонбек Яҳм 24.07.1996 26 1797 10 3 0
Зуаги Шакер Яҳм 10.01.1985 25 1909 7 4 0
Шомуродов Элдор Ҳуж 29.06.1995 25 1626 7 2 1
Милошевич Иван Ҳим 03.11.1984 22 1862 0 4 0
Шодиев Воҳид Ҳуж 09.11.1986 22 1309 7 5 2
Каримов Хайрулла Ҳим 22.04.1978 21 1794 0 4 1
Ўринбоев Забиҳилло Ҳуж 30.03.1995 21 942 0 1 0
Зуҳуров Муроджон Дар 23.02.1983 20 1800 0 0 0
Собирхўжаев Сардорбек           
Яҳм        
06.11.1994       
18 1073 1 2 0
Ғофуров Анвар Ҳим 14.05.1982 17 1503 1 1 0
Комилов Акром Ҳим 14.03.1996 15 1079 0 4 0
Рашидов Сардор* Яҳм 14.06.1991 13 945 2 1 0
Жўраев Дилшод** Яҳм 21.04.1992 13 889 1 3 0
Карпенко Виктор** Ҳим 07.09.1977 12 618 1 1 0
Бекрич Самир Яҳм 20.10.1984 12 490 0 1 0
Ашурматов Рустам Ҳим 07.07.1996 11 928 0 4 0
Ибрагимов Жавлон Яҳм 10.12.1990 11 887 0 3 0
Жўрабоев Обид* Ҳим 17.02.1986 10 660 0 1 0
Филипосян Артём* Ҳим 06.01.1988 9 586 0 3 0
Аюпов Тимур* Ҳуж 28.03.1993 9 433 1 1 0
Тўраев Акбар Дар 27.08.1989 8 720 0 2 0
Ғофуров Мирзоҳид* Яҳм 22.09.1988 8 407 1 1 0
Ражабов Анвар** Ҳуж 23.01.1988 6 186 0 1 0
Бугало Павел Дар 21.08.1974 2 180 0 0 0
Шукуров Отабек* Яҳм 22.06.1996 2 35 0 0 0
Бердиев Анвар* Ҳуж 11.05.1978 2 33 0 0 0
Исмоилов Эргаш Яҳм 28.07.1995 1 39 0 0 0
Изоҳ:
* - биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этганлар.
** - иккинчи даврада жамоага келганлар



"Бунёдкор-2015" мавсум статистикаси
Ўйинлар 30
Голлар 44
Уйдаги голлар 29 (65,91%)
Меҳмондаги голлар 15 (34,09%)
Ўтказилган голлар 19
Уйда ўтказилган голлар 4 (21,05%)
Меҳмонда ўтказилган голлар 15 (78,95%)
Ўртача гол 1,47
Ўртача ўтказилган гол 0,63
Уйдаги очколар 37/45 (82,22 %)
Меҳмондаги очколар 22/45 (48,89 %)
Энг йирик ғалаба 5:0 - "Қўқон-1912"
Энг йирик мағлубият 0:3 - "Локомотив"
"Қуруқ" ўйинлар 17 (56,67%)
Гол ура олмаган ўйинлар 8 (26,67%)
Иродаги ғалаба 0
Йирик ғалабалар 4
Йирик мағлубиятлар 1
Автогол (урилган/ўтказилган) 0/0
Огоҳлантиришлар (ўртача) 60 (2)
Четлатишлар (ўртача) 4 (0,13) - 2/2
Майдонга тушганлар (легионер)           
29 (4 - 13,79%)
Томошабинлар (жами/ўртача) 118154 / 3938

Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Локомотив" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Насаф" ҳақида


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика