UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  0 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  3 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  8 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  5 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  8 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  8 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9

Олий лига. 15-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 15-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигада 15-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Сайтимиз вакиллари одатга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

Дарвозага "Машъал" посбони Жавоҳир Илёсовни муносиб кўрдик. Ёш дарвозабон "Динамо" билан ўйинда ўз жамоасини бир қатор голлардан сақлаб қолишга эришди ва бу мавсумда тўртинчи бор рамзий терма жамоадан ўрин олди.



"Бухоро" бу тур Жиззахда "Сўғдиёна" устидан ғалаба билан қайта олди. Шу куни бухороликлар сафида ҳимоячи Артём Филипосян рақиб ҳужумчиларига деярли имконият бермади ва жамоаси ғалабасига катта хисса қўшди.

"Олмалиқ" ва "Қўқон-1912" учрашувида иккала жамоа ҳимоячилари фаол бўлишди. Майдон эгалари сафида Ислом Иномов, меҳмонлардан Мурод Холмуҳаммедов ишончли ўйнашди. Натижада иккала жамоа ҳужумчилари гол ура олишмади ва ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.



"Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувида иштирок этган икки нафар ҳимоячи ҳам рамзий термага киритилди. Мезбонлар сафида марказий ҳимоячи Рустам Ашурматов шу куни ҳамшаҳарларга қарши жуда яхши ва сифатли ўйнай олди. Сўнгги дақиқаларда Ашурматов жароҳат олиб майдонни тарк этди, аммоа жамоаси ғалабани сақлаб қолди. Қизиғи шу ўйинда қатнашиб жароҳат олган Шуҳрат Муҳаммадиевни ҳам рамзийга киритдик. Тўғри жамоаси марказий ўйинда ютқазди, аммо Муҳаммадиев жароҳат олмагунига қадар ўз қанотида ҳеч бир рақибга имконият қолдиргани йўқ.

"Қизилқум" биринчи давранинг охирги ўйинида ўз уйида "Шўртан"ни мағлуб этди. Майдон эгалари тажрибали ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусов фаол ўйнади ва сўнгги голни уришга эришди.



"Насаф"нинг чап қанотига жавобгар бўлган Фаррух Сайфиев "Навбаҳор" билан ўйинда одатдагидан кўра фаолроқ бўлди. У ўз қанотидан бир неча бор хавфли ҳужумлар уюштира олди.

"Бунёдкор"нинг асосий ўйинчисига айланиб қолган Миржамол Қосимов олдинги баҳсларга қараганда "Локо" билан ўйинда анчагина самарали ҳаракат қилди ва рақибга деярли имконият бермади.



"Металлург" Фарғонадан ғалаба билан қайтишида сўнгги пайтларда ўйини "очилиб" кетган Зоҳид Абдуллаевнинг хиссаси катта бўлди. Ҳужумчи ўйиндаги ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди.

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев биринчи давра охирига келиб голлар уришни бошлаб юборди. Бир тур олдин "Насаф"га битта гол урган ҳужумчи "Обод" дарвозасига иккита тўп киритди.



championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон
Жавоҳир Илёсов "Машъал" (4-марта рамзий терма жамоа)

Ҳимоячилар
Артём Филипосян "Бухоро" (2)
Мурод Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" (2)
Рустам Ашурматов "Бунёдкор"
Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив" (2)
Ислом Иномов "Олмалиқ"

Ярим ҳимоячилар
Илҳом Юнусов "Қизилқум" (3)
Фаррух Сайфиев "Насаф"
Миржамол Қосимов "Бунёдкор"

Ҳужумчилар
Зоҳид Абдуллаев "Металлург" (2)
Игорь Сергеев "Пахтакор"


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика