UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  0 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  1 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  24 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Олий лига. 13-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 13-тур рамзий терма жамоаси

Куни кеча олий лигада 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон
Суҳробжон Султонов ("Металлург")


Дарвозага "Металлург" клуби посбони Суҳробжон Султоновни танладик. Ушбу посбон кеча "Навбаҳор" билан баҳсда ажойиб ҳаракат қилди. "Лочинлар" устози Александр Волков таъбири билан айтганда "мўжизалар яратди".



Ҳимоячилар
Элёр Орифов ("Сўғдиёна")
Алишер Саматов ("Нефтчи")
Евгений Гоголь ("Олмалиқ")
Умар Эшмуродов ("Шўртан")

"Сўғдиёна" вакили Элёр Орифов "Бухоро" билан учрашувда фаол бўлди. Жиззах клуби ўз майдонида кучли рақиб билан 0:0 ўйнади. Орифов шерикларига ўрнак бўлди.

"Нефтчи" ҳимоячиси Алишер Саматов Қаршининг "Насаф" клуби билан баҳсда ўз қанотида яхши ҳаракат қилди. Бундан ташқари айнан унинг пасидан сўнг Мурод Бобожонов гол уришга эришди.

"Олмалиқ" ўз майдонида "Обод"ни мағлуб этди. Шу куни майдон эгалари сафида Евгений Гоголь бошқалардан кўра яхши ўйнади. Бош мураббий Игорь Шквирин ўйиндан кейин россиялик легионерни алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Шўртан" сенсацион тарзда "Пахтакор"ни таслим қилган баҳсда мезбонлар таркибида Умар Эшмуродов фаол ҳаракат қилди. Ўтган турда гол урган ҳимоячи "шерлар"га ҳужум қилишларига деярли имконият қолдирмади. 


 
Ярим ҳимоячилар
Руслан Мелзиддинов ("Бухоро")
Жамшид Ҳасанов ("Машъал")
Достонбек Ҳамдамов ("Бунёдкор")

"Бухоро" бу турда сафарда "Сўғдиёна" билан ўйнади. Ҳисоб очилмаган баҳсда меҳмонлар ярим ҳимоячиси Руслан Мелзиддинов яхши ҳаракат қилди.

"Машъал" Муборакда "Қўқон-1912" устидан ғалаба қозонди. Шу куни майдон эгалари вакили Жамшид Ҳасанов яхши ўйнади. Айнан у баҳсдаги биринчи голга муаллифлик қилди. Қолган дақиқаларда ҳам фаол ҳаракат қилган Ҳасанов рамзий терма жамоага киритилди.

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов "Андижон" билан учрашувда дастлаб Шакер Зуагига голли пас оширди, кейин ўзи рақиб дарвозасига тўп киритди. 



Ҳужумчилар
Зафар Полвонов ("Шўртан")
Бобур Абдухолиқов ("Насаф")
Зоҳид Абдуллаев ("Металлург")


Тур қаҳрамони "Шўртан" клуби ҳужумчиси Зафар Полвонов "Пахтакор" билан баҳсда 3та гол уришга эришди. Ҳужумчи кетма-кет тўртинчи ўйинда тўп киритди.

"Насаф"нинг ёш ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов "Нефтчи" билан ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ гол урди. Бундан ташқари бир неча вазиятда хавфли ҳужум ташкил қилди.

"Металлург" тўпурари Зоҳид Абдуллаевнинг урган голи Бекобод клубига тарихий ғалабани келтирди. Жамоа кеча ўз тарихида Намангандан илк бор ғалабага эришиб қайтди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика