Оливер Кан: "Олтин тўп"ни ололмагани Риберига оғир зарба бўлди"

Narzulla Saydullayev
25 апр 2014, 11:38
"Бавария" клуби собиқ посбони Оливер Кан Франк Риберини танқид қилди.
– Рибери – кайфият футболчиси, – дейди Кан Bild нашрига. – Бу муаммони ҳал қилиш учун у билан суҳбат ўтказиш керак. Ўйлашимча, "Олтин тўп"ни ололмагани Риберига оғир зарба бўлди. Ўтган йил деярли барча нарсани ютса ҳам ўзи энг яхши деб тан олинмади. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам барча футболчилар аввало "Бавария" ҳақида ўйлашлари керак.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru