UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  1 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Олимпиячиларимиздан умидимиз катта! Янгиликлар

Олимпиячиларимиздан умидимиз катта!

Яна бир неча кундан сўнг Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бошланади.

Ўзбекистон U-23 жамоаси бу мусобақага амалдаги чемпион сифатида ташриф буюради. Барчангизга маълумки 2018 йилда Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионати вакилларимизнинг ажойиб ғалабаси билан якунланган эди.

Бу ёшдаги Осиё чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Ҳар тўрт йилдагиси эса Олимпиадага йўлланма берадиган турнир ҳисобланади. Биз чемпион бўлганимиз Хитойдаги чемпионат ҳеч қандай турнирга (олимпиада ёки бошқа мусобақага) йўлланма бермас эди. Мана энди Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати, Японияда бўлиб ўтадиган олимпиадага 3 дона йўлланма беради. Агар биз бу сафар ярим финалга чиқа олсак ва Япония ҳам ярим финалга чиқса, демак Ўзбекистон олимпиадага боради, чунки Япония мезбон. Демак бу галги турнирнинг аҳамияти жуда юқори.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўз гуруҳида Эрон, Хитой ҳамда Жанубий Корея терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Бир қарашда биз энг мураккаб гуруҳдан ўрин олгандекмиз, лекин Осиё чемпионатида осон рақибнинг ўзи бўлмайди. Эронни ўртоқлик ўйинида ютдик. Хитойни унчалик билмаймиз. Жанубий Кореяни икки йил одинги Осиё чемпионатида 4:1 га ютганмиз.

Ўзбекистон - Жанубий Корея 4:1
Голлар:
Забиҳилло Ўринбоев 33, - 1:0. Хванг Хюн Су 58, - 1:1. Азизжон Ғаниев 99, - 2:1. Жасурбек Яхшибоев 110, - 3:1. Акромжон Комилов 120, - 4:1.

Тўғри ўйин осон бўлмаган. Биз ўшанда Корейслар кейинги Осиё чемпионатига борадиган таркибни олиб келган деб тахмин қилган эдик, яъни нисбатан ёш футболчиларни. Ўша учрашувда гол урган Жасур Яхшибоев ҳамда Азизжон Ғаниев бу сафарги мусобақада ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Жанубий Корея эса Таиландга бутунлай бошқа таркиб билан келмоқда. Хитойдаги чемпионатда футболчиларимиз Япония терма жамоаси дарвозасига ҳам жавобсиз тўртта гол уришганди.

Япония - Ўзбекистон 0:4
Голлар
: Жавоҳир Сидиқов 31, - 0:1. Достонбек Ҳамдамов 34, - 0:2. Жасурбек Яхшибоев 39, - 0:3. Жасурбек Яхшибоев 47, - 0:4.

Футболдан бошқа спорт турларида Ўзбекистонлик спортчилар кўплаб олимпиада медалларини қўлга киритишган. Футбол бўйича олимпия терма жамоамиз эса ҳали бирон марта олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритмаган. Футболчиларимиз Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатидан бизга олимпиада ўйинларининг футбол турнирига йўлланмани совға қилиб олиб келишларига умид қилишимизга етарлича асослар бор. Бу ёшдаги футболчиларимизнинг барчалари ўзлари ўйнаётган клубларининг асосий таркиб футболчилари ҳиосбланишади. Қолаверса кўпчилик футболчиларимзда ҳалқаро тажриба ҳам етарлича. Учинчидан авваллари бу ёшдаги терма жамоага яратилмаган шароитларни ЎФА бу терма жамоамиз футболчиларига яратиб берди.

Азиз футбол мухлислари дуо қилиб турайлик, футболчиларимиз Таиланддан ёруғ юз билан ватанимизга қайтиб келишсин!


Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика