UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  0 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  4 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  0 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  0 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  0 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  3 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  2 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  7 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  13

Олимпия ғоялари бир пул бўлаётган даврда, футболни севишда давом этаман Янгиликлар

Олимпия ғоялари бир пул бўлаётган даврда, футболни севишда давом этаман

Олимпиадада иштирок этиш ҳар бир спортчининг орзуси, деймиз. Нега шундай? Бутун дунёга бориб ўзини кўрсатиб келиш, сизнингча кимга керак?

Менимча, гап бунда эмас. Ватан сарҳадини қўриқлаётган аскар ўз ишида нимани ҳис қилса, ўз спорт турида майдонга чиқиб келаётган спортчи ундан кўпроқ ҳисларни туяди. Спортчи ўз ватани мухлисларини хурсанд қилишни кўпроқ истайди, осмонда ҳилпираб турган байроғини кўрганида, унинг ғурури ўша байроқ сингари юқорига чиқади. Ўша байроққа термулиб, мадҳиясини тинглаш учун у бутун бир умрини сарф этмоқчи бўлади.

Халқаро олимпия қўмитасининг Россияга нисбатан эълон қилинган қарорини ўқигандирсиз. Эшитмаганлар бўлса, қисқача тушунтираман. Россия делегацияси 2018 йилги қишки Олимпиада ўйинларида иштирок этмайди. Ўша Олимпиаданинг ёпилиш маросимига қадар Россия олимпия қўмитаси ХОҚ аъзолигидан четлаштирилади. Допинг муаммоларидан ҳоли россиялик спортчилар Жанубий Кореяга келишни истаса, уларни алоҳида комиссия кўриб чиқади. Улар Россия деб ёзилган форма киймайди, Россия байроғи билан эмас, олимпия ҳалқачалари бор нейтрал байроқ билан турнирга киради. Эҳтимолий ғолиблигидан кейин Россия мадҳияси қўйиб берилмайди.

Мен кўп масалада Россия томонида эмасман. Уларнинг кўп принципларини қоралайман. Аммо ҳозир нейтрал кўз билан қараганда, ХОҚ қарорини битта мамлакат учун керагидан кўп камситилиш деб тушунаман. Нега? Тушунтиришга ҳаракат қиламан.


ХОҚ нейтрал ташкилот бўлса-да, барибир сиёсий ўйинга кириб бўлган. Бу кўрсатадики, унинг президенти Томас Бах ҳам, ташкилотнинг обрўси ҳам ўз қирраларини сақлаб қола олмайди. Ҳа, допинг масаласида айбдор спортчиларни аёвсиз жазолаш керак, мен бунга қарши эмасман. Майли, Россия олимпия қўмитаси ҳам санкция олсин. Муткосидан тортиб, ундан каттасига қадар ишим йўқ, умрбод кўринмасин спортда, улар ҳеч ким. Бироқ айбсизлар бунинг касрига қолиши керак эмас.

Спортчи учун нима кераклигини қисқа қилиб тушунтирмоқчи бўлдим. Россия томонига шунча сакция бўла туриб, энди байроқ ва мадҳияга осилишлари чиройли иш эмас. Гап Путин, Мутко ва умуман допингда ҳам эмас. Гап, айбсиз бўлган ва Олимпиадага боришни истовчи спортчиларда. Ўша айбсизлар шундоқ ҳам айбдорлар касрига қолганлар билан тенг кўрилаётгани йўқ. Яъни, улар алоҳида комиссия текширувидан ўтиши ва ўша комиссия хулосасини неча кунлаб кутиши керак. Майли, Россия ёзилган либосда ҳам чиқмасин. Сизнингча, шунинг учун етарли эмасми? Наҳотки у ҳаммани ортда қолдирганидан кейин байроғини кўрмаса, мадҳиясини кўрмаса?! Мен бугун аниқ айта оламан, бу сиёсатнинг исқирт ва сассиқ ўйинларидан бошқа нарса эмас.

Биласизми мен нега футболни яхши кўраман ва у нега миллионлар ўйини? Чунки ФИФАда ғурур бор, унда обрў бор, у ўз ишига ҳеч кимни аралаштирмасликка ҳаракат қилади. Тўғри, Блаттер кетди, кимлардир кетди. Аралашишга интилиш етарлича. Бироқ Россияда ЖЧ—2018 учун бемалол қуръа ташланмоқда, Россия мундиалга тайёргарлик кўрмоқда. Қолганлар эса ҳаммаси майдонда ҳал бўлади деб, Москвага келмоқда. Бу Россиянинг ёни бўлиш учун эмас, менга Пушкин бир жаҳон. Шунчаки, футбол сиёсатнинг ғалати ўйинларини ёмон кўради.


Муаллиф :
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика