UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05«Металлург»нинг легионери фаолиятини Қашқадарё жамоасида давом эттириши мумкин  0 09:33«Adidas» МЮ билан тузган 1 миллиардлик шартномасини бекор қилиши мумкин  2 08:57«Нефтчи» ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 08:20«Қўқон-1912» легионери билан икки томон келишувига кўра шартномани бекор қилди  1 07:44Бугун ёшларимиз Саудияга қарши иккинчи учрашувида майдонга тушади  3 04:34Фабрицио Романо: "Манчестер Сити" Ҳусанов учун пойгага қўшилди  16 01:55Италия Суперкубоги финалига чиққан илк жамоа номи маълум бўлди  7 01:25Агарда "Барселона" Ольмони рўйхатдан ўтказса, ЛаЛига клублари исён кўтармоқчи  10 00:50Рэшфорд Осиё томон йўл олишни истамади, унинг мақсади бошқа  0 00:19"Реал" сайлов ўтказишга тайёрланмоқда  5 23:50Канисарес: "Лапорта ишончни йўқотди"  5 23:33"Брайтон" футболчиси Файзуллаев билан жамоадош бўлиши мумкин  1 23:13Италия Суперкубоги. "Интер" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 22:55Ольмо умид қилишда давом этади  3 22:26Тибо Куртуа: "Бизни кўп пул ишлаб топаётганимиз баҳона бўлмаслиги керак"  16

Футболда илк Олимпиада, омадли келган Париж-2024, бекор бўлган Осиё ўйинлари - 2024 йили ўзбек спортида рўй берган энг шов-шувли воқеликлар Янгиликлар

Футболда илк Олимпиада, омадли келган Париж-2024, бекор бўлган Осиё ўйинлари - 2024 йили ўзбек спортида рўй берган энг шов-шувли воқеликлар

Теглар :  Olamsport.comПариж-2024
Ортда қолаётган 2024 йил ўзбек спорти учун воқеликларга бой бўлди.

Олимпия йилида албатта Париждаги муваффақиятлар энг ёдда қоларлиси бўлди. Ўзбек спортчилари тарихда илк бор 8 та олтин медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллашди. Лекин яхши биласиз, йил фақат Олимпиададан иборат бўлмади. Йил давомида спортимизда бир қатор воқеа-ҳодисалар кузатилди.

Olamsport.com сайти журналисти Азиз Тўхтамуродов томонидан тайёрланган материалимизда йил давомида ўзбек спортида рўй берган муҳим воқеликларни ёдга қиламиз.


Футболда илк бор Олимпиадага чиқдик

Қатарда футбол бўйича ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси финалга қадар етиб борди ва тарихда илк бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Бунгача Ўзбекистон жамоавий спорт турларида Олимпиадада қатнашмаганди. 




"Сузиб кетган" ва "саватга тушмаган" пуллар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси спортда юз берган йирик талон-торожликлар ҳақида расмий маълумот берди. Аввалига сузиш федерациясида 2 миллиард сўмдан ортиқ, баскетболда эса 489 миллион сўм атрофидаги талон-тарожлик ҳақида баёнот берди. Бундай маълумотлар авваллари расмий равишда эълон қилинмаганди. Шу сабабли ҳам ушбу воқеликлар рўйхатимиздан ўрин олди. 




Волейболда йўлланма нақд қилинган жаҳон чемпионатига борилмагани
 

Волейбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўтказилган U16 Осиё ўйинлари якунига кўра, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганди. Аммо маълум сабабларга кўра, ўсмирларимиз тайёр жаҳон чемпионатида иштирок этишмади. Волейбол федерациямиз эса буни гўёки ЖЧ мезбони Болгария виза кўмаги тақдим этмагани билан изоҳлади.




Олимпия ва Паралимпия ўйинларидаги муваффақият

2024 йили Парижда ўтказилган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари Ўзбекистон учун ҳар қачонгидан ҳам муваффақиятли келди. Атлетларимиз Олимпия ўйинларида 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, ўзбек спорти тарихидаги энг яхши натижани қайд этишди - 13-ўрин!


Паралимпиячиларимиз эса 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда 13-поғонани банд этишди. Ҳар икки ўйинларда ҳам вакилларимиз энг яхши натижаларни қайд этишди. 




Диёра Келдиёрованинг олтин медали

Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова олтин медаль қўлга киритиш орқали бир неча рекордларни ўрнатди. У Олимпиадаларда олтин медаль қўлга киритган илк ўзбекистонлик аёл спортчига айланиш билан биргаликда, Ўзбекистон дзюдо терма жамоасининг Олимпиадалардаги илк олтин медалига ҳам муаллифлик қилди. Япониялик Абе устидан қозонилган ғалаба дунё дзюдоси оламида катта шов-шувларга сабаб бўлди. Бундай муваффақиятдан сўнг Диёранинг ҳаёти бутунлай ўзгариб кетди. Яхши томонга албатта. 

 



Боксда Олимпиаданинг 5 та олтин медали

Бокс Ўзбекистон учун Олимпиадалардаги энг кўп медаль тақдим этувчи спорт турларидан бири ҳисобланади. Албатта бу сафар ҳам чарм қўлқоп усталаримиздан медаллар кутилганди. Лекин битта Олимпиадада 5 та олтин, шунчаки фантастика!




Ўзбекистонлик спортчи илк бор UFC рейтингидан ўрин олди 

Ангренда туғилган ММА жангчиси Богдан Гусков UFCнинг яримоғир вазн тоифасидаги топ жангчилар қаторига кириб олди. Апрель ойида эълон қилинган рейтингда Богдан 12-ўринда қайд этилди. Бунгача Ўзбекистон байроғи остида октагонга кўтариладиган UFC жангчилари дунёнинг энг нуфузли промоушенида ТОП-15га кира олмагандилар. 

 



Шахмат Олимпиадасидаги бронза

Албатта икки йил олдин Ченнайдаги шахмат Олимпиадасида қўлга киритилган олтин медалдан сўнг бу йилги бронза бироз паст натижадек кўриниши мумкин. Аммо Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси шахмат оламидаги энг нуфузли мусобақа ҳисобланади ва бундай мусобақадаги медалнинг қиймати анча юқоридир. Йигитларимиз 2026 йили Ўзбекистонда ўтказиладиган Шахмат Олимпиадасида олтин медални қайтиб олишларига ишонамиз.




Илк бор FIFA мусобақаси - футзал бўйича ЖЧга мезбонлик қилдик

14 сентябрь - 6 октябрь кунлари футзал бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистоннинг учта шаҳри - Тошкент, Андижон ва Бухорода ташкил этилди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон бир қатор спорт турларига юқори савияда мезбонлик қилиб келмоқда. FIFA шаъфелиги остида кечган мазкур жаҳон чемпионати ҳам Ўзбекистонда юқори даражада ўтди дея оламиз. 




Исроил Мадримов Теренс Кроуфордга қарши жанг қилди

Бунгача профессионал боксчиларимиз бир қатор катта жангларда қатнашишган. Лекин хеч ким P4P рейтинги (вазн тоифасидан қатъи назар рейтинг) етакчисига қарши жанг ўтказмаганди. Исроил Мадримовнинг америкалик Теренс Кроуфордга қарши жанги бокс оламида катта шов-шувларга сабаб бўлди. Боксчимиз мазкур жанг орқали яна бир даража юқорига кўтарилди десак муболаға бўлмайди. Энди у февраль ойида WBC камари учун жанг қилади. 



Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбари, Отабек Умаров эса раиснинг биринчи ўринбосари бўлди

25 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг навбатдаги 41-Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев МОҚ раҳбари лавозимига сайланди. Отабек Умаров эса қўмита раиснинг биринчи ўринбосари, Шерзод Ташматов ўринбосар лавозимларига сайланишди. Бундан буён шаҳсан мамлакат раҳбарининг ўзи спортни назорат қилади. 

 


Тошкентда Осиё ўйинлари бўлмайди

2 декабрь куни Осиё Олимпия кенгаши 2025 йили Тошкентда ўтказилиши лозим бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги Баҳрайнга берилганлигини эълон қилди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси эса "Пандемиядан кейинги чекловлар сабабли Олимпия шаҳарчаси қурилиши учун зарур воситалар етказиш жараёнида узилишлар кузатилгани ва фойдаланишга топшириш муддати кечикишини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон томони ООКдан мусобақани яна бир йилга суришни" сўрагани ҳақида баёнот берди.

Энди Олимпия шаҳарчаси битганидан сўнг бундан ҳам йирикроқ мусобақаларга ҳаракат қилиб кўрсак керак.



Муаллиф : Aziz Tukhtamuradov
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика