"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади
19 ноя 2025 16:05
Янгиликлар
"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади
"Globe Soccer Awards" тақдим этадиган "Йилнинг энг яхши футболчиси" мукофоти учун номзодлар маълум қилинди.
2025 йилги рўйхатга қуйидаги номзодлар киритилди:
ПСЖ: Усмрн Дембеле, Дезире Дуэ, Ашраф Хакими, Хвича Кварацхелия, Нуну Мендеш, Фабиан Руис, Витинья
"Манчестер Сити": Жанлуиджи Доннарумма, Эрлинг Холанд
"Арсенал": Виктор Дьокереш, Деклан Райс
"Ливерпуль": Александер Исак, Флориан Виртц, Мохамед Салах
"Реал": Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе
"Бавария": Харри Кейн, Майкл Олисе
"Барселона": Роберт Левандовски, Рафинья Диас, Ламин Ямаль, Педри
"Интер": Лаутаро Мартинес
"Наполи": Скотт Мактоминей
"Челси": Коул Палмер
Ўтган йили соврин Винисиусга топширилган эди.
Қизиғи шундаки, мазкур мукофотни олти марта қўлга киритган ва рекордчи ҳисобланган Криштиану Роналду ("Ал Насср") бу йил номзодлар рўйхатига киритилмади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар