UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  3 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  6 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  11 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  43 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4

ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз Янгиликлар

ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун ўз тарихида биринчи маротаба Олимпия ўйинларида дебют қилади. Дастлабки рақибимиз - Испания. "Қизил фурия" ҳақида нималарни билишимиз керак?

Олимпиададаги иштироклар

Испания олимпия терма жамоаси ўз тарихида беш маротаба ёзги олимпия ўйинларида иштирок этган. "Қизил фурия"нинг мусобақадаги дебюти 32 йил аввал Барселонада ўтказилган Олимпия ўйинларида содир бўлган эди. Мусобақа Барселонада ўтказилгани учун испанлар мезбон сифатида автоматик тарзда йўлланмани қўлга киритишган эди. Испания ОТЖси ўзининг дебютидаёқ олтин медални қўлга киритади, финалда Польша 3:2 ҳисобида мағлуб этилган. Барселона-1992даги олтин медал Испания ОТЖ тарихидаги энг яхши натижа бўлиб турибди. Атлантада ўтказилган кейинги Олимпия ўйинларида эса Хавьер Клемент бошчилигидаги испанлар чорак финал босқичида мусобақанинг вице-чемпионлари Аргентинага мағлуб бўлишади. Сидней-2000да ҳам испаниялик спортчилар футбол спорт тури бўйича иштирок этишади. Кетма-кет учинчи Олимпиадада иштирок этаётган испанлар бу сафар ҳам медалларни қўлга киритишади. Иньяки Саез бошчилик қилган жамоа финалда Камерунга пенальтилар сериясида мағлуб бўлади. Испания ОТЖсининг тўрт йилликнинг энг катта мусобақасидаги кейинги иштироки Лондон-2012 ўйинларига тўғри келади. Катта танаффусдан сўнг яна Олимпиадага қайтган испанлар, бу сафар гуруҳ босқичидан сўнг ўз уйларига қайтишади. Япония ва Гондурасдан учралган мағлубиятлар ва сўнги турдаги Марокашга қарши нурсиз дуранг сабабли испанлар турнирдаги иштирокини эрта якунлашга мажбур бўлади. Токио-2020да эса испанлар яна бир маротаба кумуш медалларини қўлга киритишади. Луис Де Ла Фуенте бошчилик қилган жамоа финалда Бразилияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.



Таркиб ва мураббийлар

Испания олимпия терма жамоаси Париж-2024 Олимпия ўйинларига 22 нафар футболчи билан ташриф буюрган ва улар: Арнау Тенас(ПСЖ), Жоан Гарсия(Эспаньол), Алехандро Итурбе(Атлетико Мадрид), Пау Кубарси(Барселона), Кристиан Москера(Валенсия), Эрик Гарсия(Барселона), Жоан Пачеко(Реал Сосьедад), Мигель Гутьеррез(Жирона), Серхио Гомес(Реал Сосьедад), Хуан Миранда(Болонья), Хуанлу Санчес(Севилья), Марк Пубиль(Эльче), Фермиин Лопез(Барселона), Пабло Баррио(Атлетико Мадрид), Беньят Турринтес(Реал Сосьедад), Адриан Бернабе(Парма), Алекс Баена(Вилльяреал), Альмар Ороз(Мальорка), Диего Лопез(Валенсия), Саму Омородион(Атлетико Мадрид), Абель Руиз(Жирона), Серхио Камельо(Райо Вальекано)

Испания ОТЖ терма жамоасининг трансфер қиймати 370 миллион евро. Таркибдаги энг қиммат футболчи эса яқиндагина Еврода ғолиб бўлган Алекса Баена. "Вильярреал" футболчсининг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланган. Мусобақадаги энг ёш футболчи ҳам айнан Испания Олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. 17 ёшлик "Барселона" ҳимоячиси Пау Кубарси мусобақанинг энг ёш иштирокчиси сифатида эътироф этилди. Жамоани эса "Атлетико" сафидаги ўйинлари билан танилган Санти Дения бошқармоқда. Испания ОТЖ сафига "Атлетико Мадрид" ва "Реал Сосьедад" жамоаларидан энг кўп футболчилар чақирилган, икки клубдан ҳам уч нафар футболчи Париж Олимпиадасида иштирок этади.



Токио-2020

Испания Олимпия терма жамоаси Токиода ўтказилган Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритганидан хабарингиз бор. Испания гуруҳда Аргентина, Миср ва Австралия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олганди. Эслатиб ўтамиз, айнан Австралия терма жамоаси Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи U23 Осиё кубогининг учинчи ўрин учун баҳсида Ўзбекистон терма жамоасини кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Мусобақанинг дастлабки учрашувида Мисрга қарши нурсиз қайд этилган бўлса, иккинчи турда кичик 1:0 ҳисобида Австралия мағлуб этилган. Гуруҳ босқичининг сўнги баҳсида эса Аргентина билан 1:1 ҳисобидаги муроса кўчаси танланганди. Чорак финалда эса Кот-ДИвуар экстра таймларда 5:3 ҳисобида таслим этилганди. Ярим финалда эса "қизил фурия"га "самурай"лар яхшигина қаршилик кўрсатишган. 120 дақиқа давом этган учрашувда Марко Асенсионинг ягона голи финалчи номини аниқлаб берган. Испанларнинг финалдаги рақиби Бразилия бўлган. Биринчи тайм якунида Матеуш Куньянинг голига иккинчи бўлимда жавоб қайтарган Мигель Ойарсабаль жавоб қайтарганидан сўнг ўйинда деярли хавфли вазиятлар кузатилмаган. Фақатгина 108-дақиқада Малкомнинг голи олтин медалга ким эга чиқишини ҳал қилган. Яқиндагина Еврода қаҳрамонга айланган Мигель Ойарсабаль, Марк Кукурелья, Дани Ольмо, Педри, Мигель Мерино ва Унаи Симонлар Токио-2020 Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этишган.



Олимпиададаги машҳурлар ёхуд Гвардиоладан Хавигача

Испания футболи дунёга энг машҳур футболчиларни етказиб берадиган "фабрика"лардан бири ҳисобланади. Испания терма жамоасида таркибида Олимпия ўйинлари иштирок этган машҳурлар ҳам талайгина улар: 

1. Пеп Гвардиола(Барселона-1992)

2. Луис Енрике(Барселона-1992)

3. Рауль(Атланта-1996)

4. Санти Дения(Атланта-1996)

5. Гаиска Мендьета(Атланта-1996),

6. Фернандо Морьентес(Атланта-1996)

 7. Хави(Сидней-2000)

 8. Карлес Пуйоль(Сидней-2000)

 9. Жоан Капдевилла(Сидней-2000)

 10. Давид Де Хеа(Лондон-2012)

 11. Иско(Лондон-2012)

12. Жорди Альба(Лондон-2012)

13. Коке(Лондон-2012)

 14. Сезар Аспиликуэта(Лондон-2012)

15. Дани Ольмо(Токио-2020)

16. Марк Кукурелья(Токио-2020)

17. Мигель Ойарсабаль(Токио-2020)

18. Марко Асенсио(Токио-2020)

19. Педри(Токио-2020)


Ўйиндан олдинги фикрлар

Испания терма жамоаси Париждаги Олимпия ўйинларининг очилиш ўйини олдидан Испания Олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган видеоматбуот анжумани ўтказди. Унда бош мураббий Санти Дения иштирок этди.

"Олимпия ўйинлари қийин турнир, кичикроқ миқёсда бўлса-да, жаҳон чемпионатига ўхшаб кетади. Биринчи ўйин, одатда, энг муҳими ҳисобланади ва биз бор эътиборимизни  мазкур баҳсга қаратганмиз. Орзуларни рўёбга чиқариш вақти келди. Менинг вазифам — қисқа вақт ичида жамоа шакллантириб, уларни бир оилага айлантиришдан иборат. Олтин медал бизни ўзига чорламоқда, чунки кўп йиллар мобайнида бунга эриша олмадик. Барча ишларни босқичма-босқич амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.  Фермин ва Алекс Баенанинг иккаласи ҳам Европа чемпионати ғолиби бўлишганидан кейин етиб келишган. Улар биз учун жуда муҳим футболчилар саналади. Икки йигит яхши ҳолатда етиб келган", деди испанияликлар устози" - дея фикр билдирди Санти Дения

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Испания ўртасидаги ўйин 24 июль куни соат 18:00 да “Парк де Пренс” стадионида старт олади. Олға, Ўзбекистон!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика