UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  1 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  1 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  25 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   8 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  7 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10

Олий лига 8-тур статистикаси Янгиликлар

Олий лига 8-тур статистикаси

9-10 май кунлари 2015 йилги олий лиганинг 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўқувчиларимизга якунланган тур статистикасини тақдим этамиз.
Турнинг 8та учрашувида дарвозаларга жами 28та гол урилди. Ҳар бир ўйинга ўртача 3,5тадан гол тўғри келади.

Турдаги 8та учрашувнинг 4тасида мезбон жамоа зафар қучди. “Қизилқум” ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилди. Ўйиндаги ҳисобни меҳмонлар ҳужумчиси Носир Отақўзиев очди. 17-дақиқада меҳмонлар вакили Жалил Кимсанов майдондан четлатилди. Иккинчи бўлимда эса Бахриддин Ваҳобов (2та) ва Вячеслав Шевченко гол уриб навоийликларга иродали ғалабани келтиришди – 3:1.



Бу мавсум олий лигада мағлуб бўлмаган ягона клуб “Нефтчи” ўз майдонида “Динамо”ни мағлубиятсиз сериясини узайтирди. Аббос Махсталиев, Жавоҳир Расулов ва Ойбек Нурбоевнинг голларига самарқандликлар таркибида Отабек Зокиров жавоб берди – 3:1.

Тур сенсацияси Зоминда кузатилди. “Сўғдиёна” клуби ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилиб ғалабага эришди. Шу пайтга қадар бу рақибга қарши кечган 10та ўйиннинг барчасида имкониятни бой берган “Сўғдиёна” бу йил ушбу қора анъанага барҳам берди. Жасур Ҳакимовнинг икки голига Шакер Зуаги битта тўп билан жавоб берди – 2:1.

“Локомотив” ўз майдонида “Андижон” билан ўйнайди. Биринчи бўлимда Санжар Шоаҳмедов, иккинчи бўлимда Салим Мустафоев томонидан урилган голлар “темирйўлчилар”га 3 очко келтирди – 2:0.

Бу турда уч марта дуранг қайд этилди. Муборакда “Машъал” бу мавсум ғалаба нималигини билмай келаётган “Бухоро” билан беллашди. Богдан Хауши ҳисобни очиб меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Владислав Иванов тез орада ҳисобни тенглаштирди. Тайм сўнггида Жамолиддин Убайдуллаев яна бир бор бухороликларни олдинга олиб чиқишга муваффақ бўлди. Ўйиндаги сўнгги голни Зоҳир Қўзибоев урди – 2:2.



Қаршининг “Насаф” клуби Намангандан ғалаба билан қайтишга яқин эди. Мақсуд Каримовнинг биринчи бўлимда урган голига 90+1-дақиқада Мўйдин Мамазулумов жавоб берди – 1:1.

Ғузорда “Шўртан” ва “Олмалиқ” мухлисларга ҳақиқий томошабоп ўйин намойиш этиб беришди. Биринчи бўлим бошида Шавкат Саломов ҳисобни очди. Бунга Виктор Карпенко икки бор жавоб берди. Биринчи бўлим сўнггида Адриан Кашкавал ҳисобни тенглаштирди. Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида Сухроб Бердиев гол урди. “Олмалиқ” сафида олий лигада дебют қилган Дониёр Исмоилов сўнгги дақиқада мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб якуний натижани ўрнатди – 3:3.

Сафарда фақат битта жамоа ғалаба қозонди. Бекободда меҳмон бўлган “Пахтакор” Баҳодир Пардаевнинг дубли эвазига зафар қучди. Мезбонлар сафида Мурод Тошматовнинг урган голи ҳисобни қисқартирди холос – 1:2.

Бу турда ҳакамлар умуман пенальти белгилашмади. Бугунга келиб 19та пенальтидан 17таси голга айлантирилди.

Турнинг 8та учрашувида ҳакамлар томонидан 29та сариқ карточка кўрсатилди. Бу ҳар бир ўйинда 3,62тадан сариқ карточка кўрсатилди деганидир. “Қизилқум” – “Қўқон-1912” учрашувида энг кўп огоҳлантириш кўсатилди – 6та. “Металлург” – “Пахтакор” ўйинда ҳакам умуман сариқ карточка кўрсатмади. Бу турда ҳакамлар икки марта қизил карточка кўрсатишди. “Олмалиқ” ҳимоячиси Евгений Гоголь “Шўртан” билан баҳсда, “Қўқон-1912” ҳимоячиси Жалил Кимсанов “Қизилқум”га қарши ўйинда қизил карточка олишди. Ҳозирга қадар 13 нафар футболчи қизил карточка олиб майдонни тарк этди.



Ушбу турда умуман йирик ҳисоб қайд этилмади. 2015 йилги мавсумда ҳозирга қадар етти учрашувда йирик ғалаба кузатилган эди.

Бу турда тўртта дубль кузатилди. Чемпионат тўпурари “Қизилқум” ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳбов “Қўқон-1912”га қарши баҳсда ўзининг мавсумдаги 7 ва 8-голларини урди. “Пахтакор” ҳужумчиси Баҳодир Пардаев “Металлург” билан ўйинда, “Сўғдиёна” вакили Жасур Ҳакимов “Бунёдкор”га қарши учашувда, “Шўртан” ярим ҳимоячиси Виктор Карпенко эса “Олмалиқ” билан баҳсда дублга эришишди. Ҳозиргача 11та дубль ва 2та хет-трик расмийлаштирилди.

8-турнинг 8та учрашувини кузатиш учун стадионларга жами 43553 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир ўйинга ўрта ҳисобда 5444 нафар томошабин келди деганидир. Турнинг энг кўп томошабини “Нефтчи” – “Динамо” учрашувига келди – 9674. Энг кам томошабин эса “Локомотив” – “Андижон” баҳсига ташриф буюрган. Ушбу ўйинни кўриш учун ТТЙМИ стадионига 1432 нафар томошабин келди.




8-тур

Кўрсаткич

2015 йил

8

Ўйин

62

28 (3.5)

Гол (ўртача)

154 (2.48)

4 (50%)

Мезбон ғалабаси

36 (58.06%)

3 (37.5%)

Дуранг

13 (20.97%)

1 (12.5%)

Меҳмон ғалабаси

13 (20.97%)

0

Пенальти белгиланди

19

0

Пенальти амалга оширилди

17 (89.47%)

29 (3.62)

Огоҳлантириш (ўртача)

262 (4.23)

2 (0.25)

Четлатиш (ўртача)

13 (0.21)

0

Йирик ғалаба

7

1

Иродали ғалаба

4

4

Дубль

11

0

Хет-трик

2

43553 (5444)

Томошабин (ўртача)

359962 (5806)


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика