UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Олий лига 1-тур. Қопқон, янги стадион, Андижонда аншлаг Янгиликлар

Олий лига 1-тур. Қопқон, янги стадион, Андижонда аншлаг

Шанба ва якшанба кунлари олий лиганинг 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Эътиборингизга ундаги қизиқарли воқеаларни келтириб ўтамиз.
ҚОПҚОН
Олий лига учун алоҳида тайёрланган сайтимизда илк турнинг барча ўйинларини таркиблар билан бердик. Кўп ҳолларда биздаги маълумотлар ОАВда манбасиз чиқиб боришига кўникиб қолдик. Қитмирлигимиз келди. Бунда "Сўғдиёна" - "Машъал" учрашуви бизга қўл келди. Аввалига "Сўғдиёна" таркибида Суҳроб Қобиловни Суҳроб Одилов деб ёздик. Кейин "Маъшал" таркибини қайднома кетма-кетлигида эмас, “ўтдан-бўтдан” қилиб ёздик. Бу эса иш берди, ОАВда Қобилов эмас Одилов, "Машъал" таркиби эса худди бизнинг кетма-кетликда жой олди. Ҳам куласам, ҳам меҳнатингга ачинасан.

НАГАЕВ
"Локомотив"га 23-миллий чемпионатдаги илк уч очкони Иван Нагаев келтирди. Ҳужумчи 45-дақиқада "Навбаҳор" посбонини ожиз қолдириб янги мавсумнинг биринчи голини урди. Табиийки, илк голни "Навбаҳор" дарвозабони Дониёр Усмонов ўтказиб юборди.

АНДИЖОНДА АНШЛАГ
"Нефтчи" ва "Навбаҳор"нинг 2013 йилда уй учрашувларини бошқа стадионда ўтказиши, "Андижон"нинг қуйи лигада қатнашиши, олий лига мухлислари статистикасини анча ҳувиллатиб қўйганди. Лекин 1-турдаги "Андижон" - "Пахтакор" учрашувини стадионда 18 221 нафар ишқибоз томоша қилди. Яна 2 000 нафарга яқин мухлис стадион олдида ўйинга кира олмай қолиб кетди.

ОЛМАЛИҚДА ЯНГИ СТАДИОН
Якшанба куни "Олмалиқ" клуби учун махсус қуриб битказилган 12 000 томошабинга мўлжалланган янги стадионнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимига ташриф буюрган ишқибозлар кўнгилочар тадбирлардан ҳам баҳраманд бўлдилар.

ЯНА ВОБКЕНТ
Бухородек шаҳри азимда шундай чиройли стадион бўлишига қарамасдан, “Бухоро” уй учрашувини яна Вобкентда ўтказди. Ўйин пайтидаолинган фотосуратларни кўриб қўрқиб кетасан киши. Кимдир айтганидек, “Бухоро” – “Нефтчи” баҳси футбол майдонида эмас, балки экин экса бўладиган далада бўлиб ўтди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика