UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  19 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  16 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  16 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Олий лига 1-тур. Дастлабки 4 ўйинда кимнинг имконияти қандай? Янгиликлар

Олий лига 1-тур. Дастлабки 4 ўйинда кимнинг имконияти қандай?

Эртага олий лиганинг дастлабки тўрт учрашуви бўлиб ўтади.
12 март, 2015 йил.
"Пахтакор" (Тошкент) - "Олмалиқ" (Олмалиқ)
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Кўлдошев (Бухоро), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

Бу ўйинда жамоаларнинг имконияти тенг деб айтса бўлади. Лекин 5 фоизга "Пахтакор" устун. Боиси "Олмалиқ"нинг бу йилги жанговор таркиби тузилганига нари борса икки ой бўлди. Бу таркиб 5 турдан кейин катта кучга эга бўлишини башорат қилиш қийин эмас. "Пахтакор" ўз майдонида ўйнайди, ОЧЛ ва Суперкубокдан келиб чиқса, футболчилар яхшигина сабоқ олганлар. Бу ўйин шубҳасиз турнинг марказий ўйини.

Имкониятлар: 55/45
"FIFA.uz"га олишни тавсия қиламиз: Кахи Махарадзе, Баҳодир Пардаев - Шавкат Саломов.

"Бунёдкор" (Тошкент) - "Бухоро" (Бухоро)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ж. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Бу ўйинда "Бунёдкор" фаворит. "Бухоро" тубдан янгиланяпти. Футболчилар ва замон билан ҳамнафас бўлган янги мураббий жамоада иш бошлади. Лекин ҳали бухороликлар расмий ўйинда майдонга тушишмади. "Бунёдкор" эса аллақачон учта жиддий ўйинда иштирок этишга улгурди. Жамоанинг таркиби икки йил давомида элакдан ўтиб олган. Бу эса Лушанга енгиллик яратади.

Имкониятлар: 60/40
"FIFA.uz"га олишни тавсия қиламиз: Акмал Шораҳмедов, Сардор Рашидов.

"Металлург" (Бекобод) - "Локомотив" (Тошкент)
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Шояметов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), О. Тўйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

Суперкубокдан кейин Вадим Абрамовнинг иштаҳаси очилгани рост. Қолаверса, рақиб сафида кўп йилдан бери дарвозада туриб келган Маъмур Икромов энди Бекободга меҳмон сифатида ташриф буюради. Бу ўйинда имкониятларни тенг баҳоласак-да, таркиб ва ўйин амалиётидан келиб чиқиб "Локомотив"га устунлик берамиз. Аммо шуниси борки, агар "Металлург" истаса ўз майдонида ҳеч кимга очко бермайди. Лекин 1-тур ўз сўзини айтмай қолмаса керак, "Локомотив" аллақачон мавсумга тайёр бўлиб улгурган.

Имкониятлар: 45/55
"FIFA.uz"га олишни тавсия қиламиз: Дилмурод Каримов - Темурхўжа Абдухолиқов, Лутфулло Тўраев.

"Насаф" (Қарши) - "Андижон" (Андижон)
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вил.), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Серазетдинов (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

Буни қарангки, эртага бўлиб ўтадиган ўйинларда барча тўрт рақиб ҳам 1 ой аввал мавсумни бошлаб улгурган. "Насаф" ҳам тошкентликлар каби ОЧЛда ўз ўйинларини ўтказиб олди, аввалгисидан анча яхши. Саудия Арабистонида бўлиб ўтган ўйинда ҳам яхши ҳаракат қилган клуб, ўз майдонида таркибини у қадар ҳам яхшилаб ололмаган "Андижон"ни қабул қилади. Бу ўйинда "Насаф" максимал натижага эришини тахмин қилиш қийин эмас.

Имкониятлар: 60/40
"FIFA.uz"га олишни тавсия қиламиз: Элдорбек Суюнов, Артур Геворкян, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ҳамза Каримов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика