Олександр Пишур: "Хет-трик муаллифига айланганимдан хурсандман"
17 май 2016 17:24
Янгиликлар
Олександр Пишур: "Хет-трик муаллифига айланганимдан хурсандман"
Ўзбекистон чемпионати 9- тур ўйинларидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг "лочинлар"нинг украиналик легионери Олександр Пишур беллашув борасидаги фикрини билдириб ўтди.
"Учрашув бошида гол ўтказиб юбордик. Лекин бу ўйинимизга салбий таъсир ўтказмади. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ушбу ўйинга пухта тайёргарлик кўрган эдик. Хет-трик муаллифига айланганим ҳамда голларим "Навбаҳор"нинг йирик ғалабасига хисса қўшгани албатта қувонарли хол.
Бизни стадионда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга фурсатдан фойдаланиб раҳмат айтмоқчиман. Футбол - бу жамоавий ўйин. Жамоадошларимга ҳам ажойиб ва муҳим ғалаба учун ташаккур айтаман. Қўқонликларга қарши Ўзбекистон кубоги доирасидаги жавоб ўйинида ҳам меҳмонда керакли натижани қайд этишимизга умид қиламан. Сафардан ғалаба билан қайтиб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Пишур.
"Навбаҳор" матбуот хизмати
Фикрлар