UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  1 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  2 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  1 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  2 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  3 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  45 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  3 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99

Оле-Гуннар Сульшер: "Соврин ютишни барча истайди" Янгиликлар

Оле-Гуннар Сульшер: "Соврин ютишни барча истайди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия Кубоги доирасида "Вест Хэм"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Юнайтед" ривожланиш босқичида деб кўп гапиряпсиз. Аммо жамоа шунда ҳам бир неча марта ярим финалларга етиб келди. Айтингчи, шуни олиб қарасак, соврин ютиш жамоага қанчалик муҳим?
- Албатта соврин учун барча ҳаракат қилади. Аммо Англия Кубоги, Европа лигаси ва АПЛ - бошқа турнирлар. Уларнинг ҳар бири алоҳида чақирув. Бутун бир йўлни босиб ўтиш эса жамоага ҳақиқий текширув сифатида хизмат қилади.

Ҳа, яхшиланиб боряпмиз, бизда режа бор. Умид қиламанки, шу орқали жамоа янада яхшиланиб бораверади.

Ўтган мавсумда ярим финалларда ютқазганимиз бизни жуда қаттиқ хафа қилди. Биз совринни бошимиз узра баланд кўтаришни истаймиз. Аммо шу билан йўл тугамайди. АПЛ орқали биз яхши жамоа эканлигимизни исботлаб боришимиз лозим.

Финал - доимий тасодиф ҳисобланади. Шундай осон қуръалар бўладики, жамоа фақатгина финалда қийин рақибга дуч келади. Демак, бу турнир бизнинг ривожланишимиз учун жуда муҳим. Охиригача боришга ҳаракат қиламиз, - деди Сульшер.

"Вест Хэм"га қарши ўйин эртага тунда соат 01:00да старт олади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика