UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  2 21:18Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон — Иордания 0:0 (матнли трансляция)  32 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  63 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  11 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  17 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  5 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  33 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  2 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  5 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  7

ОКнинг очилиш маросими ҳақида: Бу дақиқани мен 28 йил, 2 ой-у, 19 кун кутдим, севинчдан юрагим ҳапқириб кетяпти Янгиликлар

ОКнинг очилиш маросими ҳақида: Бу дақиқани мен 28 йил, 2 ой-у, 19 кун кутдим, севинчдан юрагим ҳапқириб кетяпти

Робинзон Крузо томонидан айтилган мазкур жумла кўплаб комедик вазиятларда ишлатилади.

ОСИЁ Кубоги - 2024

Биз МТЖ иштирокидаги йирик мусобақаларни орзиқиб кутамиз. Мана ўша кун келди. 12 январь куни Осиё Кубогининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. 2011 йилдан бошлаб Осиё Кубоги доимий равишда янги йилнинг илк кунларига тўғри келяпти. Қизиғи бу анъанани айнан қатарликлар бошлаб берганлар. Араб давлатларининг имкониятлари ошавериши, кўплаб спорт тадбирларига мезбонлик қилишларига сабаб бўляпти. 2015 йилги мусобақа Австралияда, 2019 эса БААда бўлганини унутмаган бўлсангиз керак. Аслида бу турнир 2023 йил Хитойда бўлиб ўтиши кераклиги ёдингиздан чиқмаган бўлса керак. Пандемия режаларга ўзгартириш киритди. Келаси мусобақа 2027 йилда Саудия Арабистонида бўлади, буни қаранг, у ҳам қиш фаслига тўғри келади. 


ОЧИЛИШ маросими

84 000 мухлис қаршида ташкил қилинган очилиш маросимида барча меҳмонларга ташкилотчилар томонидан кичик совғалар тақдим қилинди. Саҳна кўринишларини кеча сайтимизда чиққан видеоларда кўрган бўлсангиз керак. 24 та давлат тимсоллари "жонлантирган" компания, уларни шунчаки ясаб қўймаган. Узоқдан Худди жонлига ўхшаб кўринади. Тадбирга Қатар Амирининг шаҳсан ўзи ва ФИФА ҳамда ОФК президентлари ҳам  ташриф буюрдилар. 


АВАЗ ака билан жонли суҳбат

Championat.asia нинг 8 нафар вакили иштирок этаётган турнирда режа тузиб олганмиз. Толиб Қосимов ва Жаҳонгир Файзуллаев суратларга масъул. Жалолхон Иноғомхўжаев ва Абдувосит Бектемиров халқаро ишлар билан. Мен, Камолиддин Алимов ва операторимиз Самандар Шокиров мусобақа атрофини жонли ёритиб беришга маъсулмиз. Гайрат Хасбиулин эса чет эл нашрлари билан ҳамкорлик ўрнатиш билан овора бўлади. 2011 йилдан бери Осиё Кубокларида иштирок этамиз. Бу ерда ўзига яраша муаммоли вазиятлар пайдо бўлиб қолса, бизга ҳеч қачон йўқ демай ёрдам бериб турадиган АВАЗ ака Бердиқулов бўладилар. Кечаги очилиш ўйинини биргаликда томоша қилдик ва Осиё Кубоги атрофидаги кўп ахборотларни бердилар. Бу ҳақда эртага батафсил ёритамиз. Бугун МТЖ ўйини билан банд бўламиз.


Қатар - Ливан 3:0

2011 йили аламда қолган Қатар бу сафар имкониятни қўлдан бой бермаслигини башорат қилиш қийин эмас эди. Бугунги кунда Қатар рақибидан анча кучли эди. Афифдек ҳужумчига эга жамоани, Омар Абдураҳмони бор БААга қиёслаш мумкин. Ливан бизга бегона эмас, яъни мураббий томонидан. Ўз пайтида Миодраг Радулович билан ярим йилга яқин бирга фаолият олиб борганман. Унинг қандай имкониятга эга эканлигини яхши биламан. Кучли мутахассис, Ливан ўйинни бошиданоқ гол ўтказиб юборди, аммо бу ерда офсайд қайд қилинди. Қатар йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсада, Ливан ҳеч бўлмаса битта гол уриши керак эди. Аммо Баршам ўз дарвозасини яхши қўриқлади. Биринчи бўлиб якунига етишига оз қолганида Акрам Афиф ҳисобни очди. У 90+6 дақиқада дублга эришди. 


ФАН зона



Бундай йирик мусобақаларнинг "фишкаси" мухлислар учун ташкил қилинадиган фан зоналар бўлади. Кеча "Лусайл" стадиони турли миллат вакилларининг анъаналарига эга шоуларга бой бўлди. Гарчанд Ливан мағлубиятга учраган бўлсада, ҳеч бир мухлисида қайғуни кўрмайсиз. Оилавий стадионга келганлар, ўйиндан кейин ҳам ўйин кулги қилишда давом этдилар. Буни қуйидаги видеода ҳам кўришингиз мумкин.


Биз эса Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўйини томон йўлга чиқамиз. CA Dumaloq TV га обуна бўлинг!

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика