ОКМКнинг тунислик легионери: "Умид қиламанки, янги мавсумда ўзимни кўрсата оламан"
20 фев 2023 10:14
Янгиликлар
ОКМКнинг тунислик легионери: "Умид қиламанки, янги мавсумда ўзимни кўрсата оламан"
Бу Ўзбекистон чемпионати ва олмалиқликлар тарихидаги иккинчи тунислик футболчи ҳисобланади. Қизиғи бу борадаги дастлабки қадамни ҳам ОКМК ташлаган, 2014 йил чемпионатимизда "кончилар" сафида тунислик ярим ҳимоячи Шакер Зуаги пайдо бўлганди. Орадан 9 йил ўтиб унинг ҳамюрти келди. Моҳаммад Салем янги жамоаси ва Туркия йиғини ҳақида қуйидагича фикрларни билдирди.

"Ўйлайманки, яхши жамоага келдим. Икки хафталик йиғин кўнгилдагидек ўтди, дея оламан. 5та назорат учрашувида майдонга тушдик. Натижалар турлича бўлди.
ОКМКда ҳаммаси профессионал ҳолатда ташкил этилган. Футболчилар, мураббийлар ҳақида фикрларим ижобий. Мослашишда қийналмаяпман. Ўзбекистон чемпионатида аввал ҳам тунислик Шакер Зуаги ўйнаганидан хабарим бор. Уни мухлислар ҳамон эслаб туришлари ҳақида айтишди. Умид қиламанки, олдиндаги мавсумда мен ҳам ўзимни кўрсатиб яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан",- дейди Моҳаммад Салем.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар