UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  0 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  0 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  17 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  31 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  71 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0

ОКМК стадиони майсаси янгиланди Янгиликлар

ОКМК стадиони майсаси янгиланди

ОКМК спорт мажмуасида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

"Стадионни халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган ҳолатга келтириш учун катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, футбол майдонимиз майсалари жорий йилнинг биринчи қисмидан буён тўлиқ янгилаш ишлари олиб борилаётган эди. Айнан шу сабабли, жамоамиз уй учрашувларини Тошкентдаги "Жар" стадионида ўтказиб келмоқда.

Ҳозирга вақтга келиб майдон ҳолати мукаммал кўринишга келтирилди. Куни кеча ФИФАнинг майдон бўйича мутахассислари Олмалиқ шаҳрига ташриф буюриб чим сифати, майдон текислиги, дренаж ва суғориш тизимлари, сув етказиб бериш насослари ва бошқа ускуналарни кўздан кечириб юқори баҳони бериб қайтишди.

Энди уни юртимиздаги футбол майдонлари ичидаги энг наъмуналиси деб ҳисобласак ҳам бўлади. Майдон майсасининг ажойиб ҳолатга келишида шу соҳадаги маҳаллий энг тажрибали мутахассислар иш олиб боришди.

ФИФА мутахассислари майдонимизга юқори баҳо бериб, ўзининг ёзма равишдаги хулосаларини тақдим этган.

Яқин кунларда ОКМК футбол клуби раҳбарияти ЎзПФЛ комиссиясини кутиб олади. Унда, ОКМК спорт мажмуасида олиб борилаётган реконструкция ишлари, майдон сифати, ёритиш тизими ва шу каби бошқа масалалар "Стадионларга қўйилган талаблар" регламентига кўра қанчалик баҳога бажарилганлиги муҳокама қилинади", – дейилади клуб хабарида.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика