UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   0 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  1 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  5 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  6 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1

ОКМК футбол академияси янги майдонга эга бўлди Янгиликлар

ОКМК футбол академияси янги майдонга эга бўлди

Теглар :  ОКМК
Бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг юбилей – 75 йиллик байрам тадбирлари арафасида яна бир майдон ёшлар қўлига топширилди.

Хабариниз бор, жорий йилнинг май ойидан бошлаб ОКМК футбол клуби қошидаги футбол мактабини футбол академияси мақомига ўтказиш босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб олинган эди ва май ойида «Металлург» спорт комплекси стадиони ҳудудида қўшимча сунъий қопламали майдон қуриб битказилганди.

Шаҳримизнинг «ОКМК спорт мажмуаси» стадионининг ён қисмидаги сунъий майдон қайта реконструкция қилиниб, замонавий талабларга жавоб берадиган, «ФИФА қуалитй» сертификатига эга бўлган, Туркиянинг «Ҳатко» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган сунъий қопламали майса билан тўлиқ янгиланди ва фойдаланишга топширилди.

Ушбу ФИФА стандартидаги 105х68 ўлчамли янги футбол майдонининг очилиш маросими бошида Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ бошқарув раиси Абдулла Хурсанов ҳамда ОКМК футбол академиясининг болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш дастури раҳбари Денис Хомутов сўзга чиқиб, юртимизда футболга бўлган эътибор тобора кучайиб бораётганлиги ва қайта реконструкция қилинган ушбу янги майдон узоқ вақт ёшлар равнақи ҳамда ривожи учун кўп йиллар давомида хизмат кўрсатишини таъкидлаб ўтдилар.

Яхши биласиз, ОКМК ФА тарбияланувчиларни тўғри камолга етказиш учун тажрибали мутахассислар ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада жаҳоннинг бир қатор мамлакатларидан таклиф этилган мутахассислар резюмелари ўрганилиб, якунда замонавий футбол билимларига, УEФАнинг “Про” лицензиясига эга, болалар футболида самарали фаолият олиб бораётган украиналик мутахассис Денис Хомутов ОКМК футбол клубининг болалар ва ўсмирлар футболини риволантириш дастури раҳбари этиб тайинланган.

Ортда қолган олти ой мобайнида ОКМК футбол академияси бир қанча шаҳдам қадамларни ташлади. Бунгача футбол мактабимизда атиги 8 нафар мураббий фаолият юритган бўлса, ҳозирга келиб улар сони 30 нафарни ташкил этади. Илгари мураббийлар ўзида мавжуд билимларнигина тарбияланувчиларга етказишган бўлса, бугунги кунда ҳар бир ёш тоифаси учун мўлжалланган методикалар яратилган бўлиб, ҳам амалий, ҳам назарий машғулотлар айнан Денис Хомутов томонидан тайёрланган аниқ дастурлар асосида олиб борилмоқда. Бунга украиналик мутахассисга футбол мактабимизнинг тажрибали мутахассисларидан бири бўлган Суюн Муртазаев яқиндан ёрдам бермоқда.

Мана шу олти ойлик қисқа давр шуни кўрсатдики, енг шимариб, сидқидилдан ва энг асосийси, коллектив билан бир тан-у, бир жон бўлиб ишлаш орқали, бемалол ҳар қандай катта мақсадлар сари дадил қадамлар ташланаётганлигини завқ билан кўриш мумкин. Бу каби ютуқлар жамоанинг бирлиги ва ҳамкорлигининг кучини янада юксалтиради. Ҳар бир аъзо ўз мақсадлари йўлида фидокорона меҳнат қилиб, умумий натижага эришишда муҳим рол ўйнайди. Бундай ёндашув билан ОКМК профессионал футбол клуби ва академияси ўз мақсадларига янада яқинлашиши ва янги чўққиларни забт этиши учун замин яратади, десак муболаға бўлмайди.




 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика