UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблар бир қатор ўртоқлик ўйинларини ўтказишди Янгиликлар

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблар бир қатор ўртоқлик ўйинларини ўтказишди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблари - Хитой ва Саудия Арабистони терма жамоалари октябрь ойида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди.
Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой терма жамоаси 10 ва 14 октябрь кунлари иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Дастлаб, 10 октябрь куни Хитой терма жамоаси Пекин шаҳрида Таиланд терма жамоасини қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 14 октябрь куни эса, Хитой ўз майдонида Парагвай терма жамоасини қабул қилди ва қизиқарли кечган учрашув бу сафар ҳам Хитой терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Саудия Арабистони терма жамоаси ҳам 10 ва 14 октябрь кунлари ўз майдонида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди. Дастлаб, Хуан Рамон Лопес бош мураббийлигидаги Саудия Арабистони термаси 10 октябрь куни Ар Риёдда Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Кеча эса, саудияликлар ўз майдонида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишди ва ушбу учрашув ҳам 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб, КХДР терма жамоаси эса, аввалроқ хабар берганимиздек ноябрь ойида халқаро турнирда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам октябрь ойида 3та ўртоқлик учрашувини ўтказди. 6 октябрь куни Дохада Қатарга қарши майдонга тушган миллий терма жамоа 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, 10 октябрь куни Дубайда Баҳрайнга қарши учрашувда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. БАА йиғини доирасидаги сўнгги ўртоқлик ўйинида эса, 14 октябрь куни Абу Дабида БАА 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика