
Ўйин бошланишига тобора оз вақт қолмоқда. Қаршида ҳозир майда-майда қор тушиб турибди. Лекин бу қор ерни қоплаётгани йўқ. Соат 15:00дан бошлаб мухлислар учун стадион эшиклари очиб берилди ва аста-секин ишқибозлар трибуналарни банд этишни бошлаб юборишди.
Об-ҳаво шу туришда давом этиб турса ҳам чакки бўлмасди. Ҳар қалай майда-майда тушаётган қорни ҳозирча зарари тегаётгани йўқ.
"Марказий" ўйингоҳга кираверишда шунақа боғ ҳам бор экан...
Об-ҳаво қандай бўлиши ҳозир барчани қизиқтирмоқда эканлиги рост гап...
Стадионнинг олди томондаги таблосида учрашув анонси ва ўйинга оид хабарлар ёритиб борилмоқда
Шаҳбоз Беғамов