UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Оғир дамларда бирлашадиган пайт келди ёхуд душман клублар дўстга айланмоқда Янгиликлар

Оғир дамларда бирлашадиган пайт келди ёхуд душман клублар дўстга айланмоқда

Бутун дунё бўйлаб тез суръатда тарқалаётган коронавирус балоси шу кунларда дунё жамоатчилиги диққат-марказидан тушмаяпти.

Кўплаб давлатлардаги карантин ҳолати қанча давом этади, қачон тугайди, буни Яратганда бошқа ҳеч ким билмайди. Шундай бўлдики, коронавирус сабаб ҳаёт бирданига ўзгариб қолди. Эндиликда ҳамма ушбу кўринмас ажалга қарши бирдамликда жипс бўлиб курашишга ҳаракат қиляпти. 

Мисрнинг икки буюк клуби "Замалек" ва "Ал Аҳли" бир-бирига ашаддий рақиблар ҳисобланади. Испанияда "Реал" ва "Барса" қанчалик "душман" бўлса, бу жамоалар ҳам шундай. Лекин мана шундай оғир ва синовли дамларда Қоҳиранинг икки клуби бирлашиб курашишга қарор қилишди. 

Хусусан "Ал Аҳли" ҳимоячиси Саад Самир #good_challenge хэштеги билан хайрли ишга қўл уриб, токи мамлакат бу офатдан қутилмагунча 20та оилани ўз қарамоғига олди. Яъни футболчи ушбу оилаларни мамлакатдаги карантин ҳолати тугагунига қадар ўз ҳисобидан билан қўшимча таъминлаб туради. 

Орадан кўп ўтмай ушбу челленжга бошқа футболчилар ҳам қўшилди. Тарек Хамед, Аҳмед Фатҳи, Муҳаммад Эл Шенави, Маҳмуд Каҳраба, Амир Эл Солиа, Ваел Гомаа, Шериф Экрами, Шикабала, Аҳмед Хегази, Трезеге ва Аҳмад Ҳассан шулар жумласидан. Яъни бу футболчилар ўз қарамоғига бошқа камбағал оилаларни олишди. 

Юқорида номи келтирилган футболчилар "Замалек" ва "Ал Аҳли"нинг етакчилари ҳисобланади ҳамда бу ўйинчиларнинг мухлислари кўп. Қувонарлиси шундаки, бу икки жамоа челленжни алоҳида эмас, балки биргаликда олиб боряпти. Буни эса Миср футбол жамоатчилиги шундай изоҳлади: кеча душман эдилар, бугун эса дўст. Оғир дамларда бирлашадиган пайт келди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика