UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  0 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  0 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  7 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   242 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  5 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  20 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  5 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  6

ОФК вакили Бекободга ташриф буюрди Янгиликлар

ОФК вакили Бекободга ташриф буюрди

21 октябрь санаси куннинг иккинчи ярмида Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Элнур Мамедов ЎФФ маркетинг бўлими бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамроҳлигида Бекобод шаҳрига ташриф буюрди.

Расмий меҳмонларни "Металлург" стадионида "Металлург" ПФК ҳамда "Металлург" стадиони раҳбарияти кутиб олишди.

Меҳмонлар ташриф давомида "Металлург" стадиони яшил майдони билан ва инфратузулмаси билан яқиндан танишишди.  ОФК вакили Элнур Мамедов стадионнинг чимини кўздан кечирар экан стадион раҳбариятига қоплама борасида ўз фикр мулоҳазалари, қимматли маслаҳатларини берди. Шундан сўнг "Металлург" аренасида яратилган барча шарт-шароитлар билан танишиб чиқди. Жамоалар кийиниш хоналари, душ, тиббий марказлар, спорт заллари, мартабали меҳмонлар учун ажратилган махсус жойлар шунингдек  медиа марказдаги шароитларни ўрганишди. Стадион қошида барпо этилган шахмат, таэквандо тўгаракларини кўздан кечирди, айниқса Бекобод шаҳри футбол тарихи музейи меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Музейдаги барча экспонатларни кўздан кечирар экан, нуфузли меҳмон ўзининг самимий дил изҳорларини ёзиб қолдирди.  

Ташриф якунида,  "Металлург" клуби раҳбарлари, матбуот ва маркетинг бўлими ҳамда стадион ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Унда Элнур Мамедов клуб маркетинг ишларини янада такомиллаштириш, ривожлантириш борасида керакли маслаҳат ва тавсияларини берди.

"Металлург" матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика