UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  0 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  1 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  5 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   7 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  1 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  7 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  9 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  14 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  3 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  1

ОФК тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини ёдга олди Янгиликлар

ОФК тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини ёдга олди

Агар коронавирус бўлмаса жаҳон чемпионатига саралашнинг иккинчи босқичи шу йилнинг ўзидаёқ якун топиши керак эди.

Бироқ коронавирус чиқиб ҳаммасини остин-устун қилиб юборди. Эндиликда тўхтаб қолган баҳслар келаси йилдан давом эттирилади. Дастлабки икки тур март ойида ўтказилса, қолган иккита тур июннинг биринчи ярмига қадар ўтиб бўлади. 

Шундан сўнг кейинги босқичга йўл оладиган 12 жамоани билиб оламиз. ОФК расмий сайти тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини ёдга олди ва ҳар бир гуруҳдаги вазиятга тўхталди. 

Маълумки, ЖЧ саралашнинг иккинчи босқичида жами 40та жамоа кураш олиб бормоқда. Жамоалар бештадан 8 гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши кўрсаткичга эга 4та жамоа - жами 12 жамоа саралашнинг учинчи раундига йўл олади.

 

Ўзбекистон терма жамоаси "D" гуруҳидан жой олган бўлиб, 9 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндаги Саудия Арабистони ҳисобида 8 очко мавжуд. Бизда учта ўйин қолган, Саудия Арабистонида эса 4та. Бўлиб ҳам саудияликлар биз билан Ар Риёдда ўйнайди ва бу энг марказий баҳсга айланади. 

ОФК сайти "D" гуруҳидан қайси жамоа кейинги босқичга чиқади?" деб сўровнома ўтказишга ҳам улгурди ва бунда Саудия Арабистони 60,94 фоиз овоз тўплади. Миллий терма жамоамиз 27,84 % билан иккинчи бўлди. Шуни айтиш керакки, ҳозирча ҳаммаси ўз қўлимизда. Агар навбатдаги учта ўйинни ижобий якунласак, гуруҳ баҳсларини албатта биринчи ўрин билан тугатамиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика