UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  0 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  0 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  2 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  6 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  12 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  64 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  26 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

ОФК ОЧЛ-2018 тўпурари Багдад Бунеджани жазолади Янгиликлар

ОФК ОЧЛ-2018 тўпурари Багдад Бунеджани жазолади

ОФК тартиб-интизом қўмитаси баъзи масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилди.

Жазоланганлар орасида бу йилги Осиё чемпионлар лигаси тўпурари (13та гол билан) Багдад Бунеджа ҳам бор. Қуйида баъзи қарорларни келтириб ўтамиз.

Мусобақа: U-16 Осиё чемпионати
Ўйин: Япония - Австралия
Муаммо: Ўйиндан кейин учрашув қайдномасига киритилмаган ҳамда ўйинни ўтказиб юбориши керак бўлган икки футболчи жамоа кийим алмаштириш хонасига киргани учун
Жазоланди: Австралия футбол федерацияси 3,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Мусобақа: U-16 Осиё чемпионати
Ўйин: Япония - Уммон
Муаммо: Ташкилотчилар томонидан ўйин ўтказиладиган стадион шай ҳолатга келтирилмагани учун
Жазоланди: Малайзия футбол ассоциацияси 10,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Дуҳайл"
Муаммо: Стадион сухандони ўйин пайтида мухлисларга тегишли маълумотларни микрофон орқали етказмагани учун
Жазоланди: "Персеполис" футбол клуби 1,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Дуҳайл"
Муаммо: Ўйин пайтида мухлислар томонидан хунук сўзлар ёзилган баннер стадионга олиб кирилгани учун
Жазоланди: "Персеполис" футбол клубига 5,000 АҚШ доллари миқдорида жарима солинди.

Мусобақа: U-19 Осиё чемпионати
Ўйин: Жанубий Корея - Тожикистон
Муаммо: Ўйин давомида Тожикистон терма жамоасининг камида беш нафар футболчиси ҳакам томонидан карточка олгани учун
Жазоланди: Тожикистон футбол федерацияси 2,500 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Мусобақа: U-19 Осиё чемпионати
Ўйин: Жанубий Корея - Тожикистон
Муаммо: Ўйин пайтида қўпол сўзларни айтгани учун
Жазоланди: Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Мубин Эргашев 5,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Дуҳайл"
Муаммо: Ўйиндан кейинги матбуот анжуманига кирмагани учун
Жазоланди: "Ал Дуҳайл" бош мураббийи Набил Маълул 10,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Дуҳайл"
Муаммо: Ўйиндан кейинги матбуот анжуманига мураббийнинг киришини таъминлаб бермагани учун
Жазоланди: "Ал Дуҳайл" клуби 10,000 доллар миқдорида жаримага тортилди

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Садд"
Муаммо: Ўйиндан кейин флеш-интервью бермагани учун
Жазоланди: "Ал Садд" ҳужумчиси Багдад Бунеджа 10,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Ўйин: "Персеполис" - "Ал Садд"
Муаммо: Ўйиндан кейин футболчисини флеш-интервью беришга кўндирмагани учун
Жазоланди: "Ал Садд" клуби 12,500 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика