UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  0 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  3 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  3 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  5 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  1 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  20 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3

ОФК Мельбурндаги шароитлардан мамнун бўлди Янгиликлар

ОФК Мельбурндаги шароитлардан мамнун бўлди

Австралияда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида гуруҳ ўйинлари якунига етди.
Биласиз, ушбу мусобақа бешта шаҳар - Сидней, Ньюкасл, Канберра, Брисбен ва Мельбурнда бўлиб ўтмоқда. Эртага Мельбурнда охирги учрашув ўтказилади. Унда Ўзбекистон чорак финал доирасида Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради. Шундан сўнг қолган ўйинлар Сидней, Канберра ва Ньюкаслда давом эттирилади.



Сайтимиз орқали хабар қилганимиздек, бугун ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманидан олдин эса залда кичик тадбир ташкил қилинди. Яъни, эртага Мельбурндаги охирги ўйин муносабати билан ОФК бу ердаги ташкилотчиларга ўз ташаккурини билдирди. Дастлаб ОФК генерал координатори Павел Лузанов сўз олиб, ОФК номидан "Мельбурн" стадиони маъмуриятига ўз миннатдорчилигини изҳор қилди, шунингдек бу ерда фаолият олиб бораётган волонтёрлар (кўнгиллилар)га катта раҳмат айтди.



Кейин эса махсус сертификатни стадион бош менежери Шейн Мэйтс ва волонтёрлар бошлиғи Даниэл Эндрюсга топширди. Қолаверса, ОФК матбуот хизмати вакиллари ҳам ташкилот томонидан тақдирланишди. Павел Лузанов ОФК стадиондаги шароитлар аъало даражада эканлигини ва ташкилотчилик ҳам зўр бўлганини айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Мельбурндаги асосий ўйингоҳда шу пайтгача Австралия - Қувайт, Эрон - Баҳрайн, КХДР - С.Арабистони, Фаластин - Иордания, Ўзбекистон - С.Арабистони, Япония - Иордания ўйинлари ўтказилди ва эртага Ўзбекистон - Жанубий Корея беллашуви бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика