UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  2 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  4 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0

ОФК кубогидаги чемпионлик қаҳрамонлик ҳисобланадими? "Ли Ман" ҳақида қандай маълумотлар бор? Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

ОФК кубогидаги чемпионлик қаҳрамонлик ҳисобланадими? "Ли Ман" ҳақида қандай маълумотлар бор? Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани

ОФК кубоги Интерзонал финалидан ўрин олган "Насаф" - "Ли Ман" учрашувидан олдин матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда дастлаб мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди. 

"Эртанги ўйин биз учун жуда муҳим. Финалда ўйнашни жуда ҳам истамоқдамиз. Бу йилдаги энг асосий ўйин кутиб турибди. Ўз ўйинимизни кўрсатган ҳолда рақибни мағлубиятга учратишимиз ва мухлисларни хурсанд қилишимиз керак. Албатта бу нарса осон бўлмайди. "Ли Ман" жиддий рақиб. Максимал ҳаракат қилишимиз лозим. Бу жамоа ҳақида тасаввурга эгамиз. Йигитларга керакли маълумотларни бердик. Биласизлар рақиб сафида яхши савиядаги легионерлар бор. Маҳаллий ўйинчилар ҳам етарлича. Улар кўпроқ техникага таянган ҳолда ҳаракат қилишади. Барча футболчилар баҳсга шай. Ғалаба учун бор кучимизни ишга соламиз",- дейди Рўзиқул Бердиев. 

"Ярим финал бу биз учун катта ва масъулиятли учрашувдир. Ҳар бир ўйинга бўлгани каби эртанги баҳсга ҳам муносиб ҳозирлик кўрдик. Бундай паллада ортиқча ҳиссиётларга берилиш керак эмас. Майдонга ғалаба учун чиқамиз",- дейди Марко Станоевич. 

- "Ли Ман" жамоасини қай даражада ўргандингиз? Кучли ва кучсиз чизиқлари ҳақида фикрингизни билдирсангиз...

- Уларнинг ОФК кубогидаги ўйинларини кўриб зарур жиҳатларини, футболчилар ҳақидаги маълумотларни йигитларга етказдик. Жамоада ўйинни ҳал қиладиган легионерлар бор. 90 дақиқа эътиборли бўлишимиз, диққатни йўқотмаслигимиз талаб қилинади. "Ли Ман" ҳужумда яхши ҳаракат қилади ва тартибли ҳимояланади. 

- ОФК кубогидаги чемпионлик жамоанинг ҳозирги ҳолати учун қаҳрамонлик ҳисобланадими? Иккинчи саволим "Моҳун Баган" билан "Ли Ман"нинг даражасидаги фарқни айта оласизми?

- Ғалаба қозонсак қаҳрамонлик бўлади, деб ўйлайман. Футболимиз учун керакли ютуқ ҳисобланади. Яширмайман, Жаҳон чемпионатида футзалчиларимизнинг ҳаракатларини жамоамиз билан бирга кузатиб, ютуқларидан хурсанд бўлдик. Халқаро майдондаги ютуқ айни пайтда футболимиз ва мухлисларимиз учун зарурдир. Бор имконият ва маҳоратимизни ишга соламиз. Шароитларни олдинги билан таққослаб бўлмайди. Лекин бу бизни қизиқтираётгани йўқ. Ёш футболчиларимизнинг тажрибаси ва маҳоратини ошириш учун ҳам халқаро ўйинлар фойдали ҳисобланади. Аввалги рақиб билан таққослашга келсак, уларга қарши ўйнамагунимизга қадар даражаси ва савиясига баҳо бериш қийин. Яқин йилларда ўзбек клублари Гонгконг жамоаларига қарши тўп тепмаган. Шу боис таққослаш бироз ноўрин. Ўзаро ўйиндан кейин рақибнинг даражаси ва савиясига тўлиқ баҳо бериш мумкин. Гоҳида рейтингга ҳам эътибор қаратиш ноўрин бўлиб чиқади. 

- Гонконг футболи Хитой футболи нимаси билан фарқ қилади?

- Менимча, менталитети ўхшаш. Хитой ва Жанубий Корея клубларига ўхшаб рақибнинг маҳаллий ўйинчилари тезкор. Албатта Хитой чемпионати кучлироқ. Бу "Ли Ман"нинг кучсизлигини англатмайди. Таркибида 8га яқин легионерлар ўйнайди. Аввалги босқичда рақибда ўйин амалиётининг камлиги ўз таъсирини ўтказди. Бу бизга қўл келганди. "Ли Ман" анча тажоввузкор жамоа. 

- Эртанги баҳс олдидан таркибда йўқотишлар йўқми? Ҳозирги таркиб ОФК кубогини қўлга киритиш учун қай даражада тайёр?

- 2011 йилда таркибда тажрибали ва маҳоратли футболчиларга бой эди. Керак бўлса бир ўзи ўйинни ҳал қиладиган ижрочилар топиларди. Айни пайтда ўз ўйинимизга эътибор қаратсак яхши бўлади. Эртага Марко Станоевич ёки Ойбек Бозоров ўйинни ҳал қилиб кетади, деб ҳеч ким айта олмайди. Жамоавий ўйинни яхши ташкил қилсак ўша муваффақиятни такрорлашимиз мумкин. Йўқотишлардан биргина Абдувоҳид Неъматов бизга ёрдам бера олмайди. Қолган ўйинчилар ҳаммаси соғ. 

- Шоҳмалик Комилов ОФК кубоги гуруҳ босқичи баҳсларида жуда яхши таассурот қолдирганди. Асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлаб олганди. Айни пайтда асосий таркибга киритилмаётганини сабаби нимада?

- Биринчидан рақобат, иккинчидан тажриба. Катта ўйинларда шунга яраша футболчилар керак бўлади.  Шу боис давралар оралиғида баъзи бир футболчиларни таклиф қилдик. Шоҳмалик иқтидорга эга. Лекин барқарор ўйнаши учун тажриба орттириши керак. Ким тайёр бўлса ўшани туширамиз, тажрибасини ҳам ҳисобга оляпмиз. Қанчалик тайёр бўлса имконият берамиз.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика