UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  3 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  2 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  5 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  5 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  4 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1 08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  2 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  5 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  33 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  12

ОФК кубоги ва ОЧЛ иштирокчи клублари семинари бошланди Янгиликлар

ОФК кубоги ва ОЧЛ иштирокчи клублари семинари бошланди

Бугун (10 декабрь) Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг ОФК кубоги ва Чемпионлар лигаси турнирларида иштирок этадиган клублар вакиллари учун ўқув семинари бошланди.

Унда қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли ҳар иккала мусобақасида қатнашадиган 80га яқин клублар вакиллари иштирок этишмоқда. ОФК семинарга ҳар бир клубдан иккитадан – жамоа менежери ва матбуот котибини таклиф этган. Икки кун давом этадиган ушбу семинарда 2016 йилги ОФК кубоги ва Чемпионлар лигаси турнирлари олдидан якунланган мавсум таҳлили ва ҳар иккала мусобақа регламентларида юз берган ўзгаришлар ҳусусида тушунчалар берилади. Қолаверса, клублар вакиллари иштирокида ҳар иккала мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Шунингдек, битта гуруҳдан ўрин олган ва “плей-офф” босқичида жуфтлик ташкил этган жамоа вакиллари бир-бирларига ўз клублари тақдимотини ўтказишади.

Семинарда “Бунёдкор” футбол клуби номидан Исломжон Ходжаев (жамоа менежери) ва Баҳодир Мирзаев (матбуот котиби) иштирок этишмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика