UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  1 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   39 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  0 13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  3 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  2 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  3 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  1 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  6 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  7 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  12

ОФК кубоги ва ОЧЛ иштирокчи клублари семинари бошланди Янгиликлар

ОФК кубоги ва ОЧЛ иштирокчи клублари семинари бошланди

Бугун (10 декабрь) Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг ОФК кубоги ва Чемпионлар лигаси турнирларида иштирок этадиган клублар вакиллари учун ўқув семинари бошланди.

Унда қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли ҳар иккала мусобақасида қатнашадиган 80га яқин клублар вакиллари иштирок этишмоқда. ОФК семинарга ҳар бир клубдан иккитадан – жамоа менежери ва матбуот котибини таклиф этган. Икки кун давом этадиган ушбу семинарда 2016 йилги ОФК кубоги ва Чемпионлар лигаси турнирлари олдидан якунланган мавсум таҳлили ва ҳар иккала мусобақа регламентларида юз берган ўзгаришлар ҳусусида тушунчалар берилади. Қолаверса, клублар вакиллари иштирокида ҳар иккала мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Шунингдек, битта гуруҳдан ўрин олган ва “плей-офф” босқичида жуфтлик ташкил этган жамоа вакиллари бир-бирларига ўз клублари тақдимотини ўтказишади.

Семинарда “Бунёдкор” футбол клуби номидан Исломжон Ходжаев (жамоа менежери) ва Баҳодир Мирзаев (матбуот котиби) иштирок этишмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика