UZ

Сўнгги янгиликлар

22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  6 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  8 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  11 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  8 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  10 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  53 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  8 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  2

ОФК Кубоги-2022. "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви Жиззахда ўтади Янгиликлар

ОФК Кубоги-2022. "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви Жиззахда ўтади

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби кеча ОФК кубоги марказий минтақа финалида "Хўжанд"ни 4:0 ҳисобида таслим қилди.

Навбатдаги ўйин Гонконнинг "Истерн" клубига қарши ўтиши керак. Аммо баҳс қаерда бўлади? Кимдир Жиззах дейди, кимдир сафарда дейди. Шу саволларга аниқлик киритиш мақсадида ПФЛ клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зоҳиржон Акрамхонов билан суҳбатлашдик.

- 6 сентябрь кунги "Сўғдиёна" - "Истерн" ўйини қаерда ўтиши ҳақида кўплаб саволлар келиб тушди. Баҳс Жиззахда бўладими?

- Ҳа, "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида бўлиб ўтади. ОФК билан ўйин вақти ҳам келишиб олинди: 18:00.

Стадион прожекторлари 1900 люкс, ОЧЛ талаби 1800 люкс. Август ойи охиригача медиа трибуна қурилиши якунига етади. Бундан ташқари СИП сектор ҳам жиҳозланмоқда. Тиббиёт хонасини янада замонавий ҳолатга келтиришмоқда. Бошқа ҳеч қандай муаммо йўқ. Агар рақибларни мағлуб этаверса "Сўғдиёна" бу йилги ОФК кубоги финалини ҳам ўз майдонида ўтказади.




- Қуръа бўйича мазкур баҳс Гонконгда ўтиши керак эди. Нима сабабдан Жиззахга кўчирилди?

- Тўғри қуръага кўра учрашув Шарқий Осиёда ўтиши керак эди. Аммо Гонконг мамлакатига киришда 2020 йил COVID туфайли қўйилган қатъий талаблар ҳамон юмшатилмаган. Шу сабабли Гонконг футбол Ассоциацияси ўйинни қабул қилмасликка қарор қилди. ОФК Ўзбекистон ва Тожикистонга сўров юборди. Биз баҳсни қабул қилишга тайёрлигимизни маълум қилдик.



Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика