UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  0 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  11 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 00:01Европа лигаси. "Рома" - "Атлетик" баҳси асосий таркиблари маълум!  12 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  41 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  20 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8

ОФК инструктори Урганчда Янгиликлар

ОФК инструктори Урганчда

Урганч шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси тасарруфида “С” сертификати учун халқаро мураббийлар курси ўз ишини бошлади.
Жорий йилнинг 8 февралидан 21 февралигача давом этадиган мазкур курсда 21 нафар хоразмлик мураббий  таҳсил олмоқда. Ўқув-машғулотлар жараёни вилоят марказидаги 5-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернат базасида ташкил этиляпти. Ўз навбатида тингловчилар ОФК инструктори Зойир Ҳасанов раҳбарлигида кунига икки мартадан назарий ва амалий машғулотларни маромига етказишмоқда. Хоразм вилояти футбол федерацияси мутахассиси Эркин Қадамов координатор сифатида инструкторга ёрдам бераётир. Курснинг эътиборга молик томони шундан иборатки, уни тугатган мураббийлар нафақат “С” халқаро сертификати, шунингдек мураббийлар учун белгиланган атестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификатга ҳам эга бўлишлари мумкин.

- Ўқув-машғулотларимиз юқори савияда ташкил этилаётир, - дейди ОФК инструктори З. Ҳасанов. -  Икки ҳафталик курс давомида тингловчиларимиз янги технологиялар асосида  сабоқ олишади. Ишончим комилки, келгусида курсни тамомлаган мураббийлар бу ерда эгаллаган малака ва кўникмаларини ёш футболчиларга ўргатишади. Кези келганда, курс ишини ташкил этишда ва уни ўтказишда яқиндан кўмаклашаётган Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси ва 5-сон футбол мактаб-интернати раҳбариятига самимий миннатдорчилигимни билдираман.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика