UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  0 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  900 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  7 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  8 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10

ОФК: "Ал Жайиш" - "Ал Наср" учрашуви натижаси бекор қилинди Янгиликлар

ОФК: "Ал Жайиш" - "Ал Наср" учрашуви натижаси бекор қилинди

Теглар :  Ал ЖайишАл Наср
ОЧЛ чорак финали дастлабки учрашуви доирасидаги "Ал Жайиш" - "Ал Наср" ўйинида меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Мазкур учрашув атрофида катта муаммо юзага келгани ҳақида хабар бергандик.

Асли бразилиялик бўлган, ўша кунги учрашувда дубл қайд этган Сантос Вандерлей БАА Про лигасида Индонезия фуқароси сифатида қайд этилган экан. Буни билиб қолган "Ал Жайиш" раҳбарияти "Ал Наср"ни регламентга амал қилмаганини билдирувчи хатни ОФКга йўллаган. Ўз навбатида клуб Индонезия ФФга мурожаат қилиб, улардан бундай футболчи йўқлиги ҳақида маълумот олганлар.

ОФК мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказди қарор қабул қилди: "Ал Жайиш" - "Ал Наср" ўртасидаги ўйин натижаси бекор қилинсин. Сабаби меҳмон жамоа сафида ҳужжатини соҳталаштирган Вандерлей исмли футболчи ўйнаган. "Ал Наср" ОФКга 1000 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди.

ОФК биринчи ўйин натижаси қандай бўлгани ва жавоб баҳси қачон бўлиб ўтиши ҳақида ҳеч қандай изоҳ берганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жуфтлик ғолиби ОЧЛ ярим финалида, "Локомотив" (Тошкент) - "Ал Айн" (БАА) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика