UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  3 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  6 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  6 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

ОФК 60 ёшда. Осиё юлдузлари - Али Карими Янгиликлар

ОФК 60 ёшда. Осиё юлдузлари - Али Карими

1954 йил ташкил топган ОФК ташкилоти бу йил ўзининг 60 ёшли тўйини нишонлайди.
Шу муносабат билан ОФК расмий сайти қитъа футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшган машҳур кишилар ҳақида турфа мақолалар чоп этишни йўлга қўйди. Бундан ташқари, юбилей муносабати билан шу йилнинг ноябрь ойида ОФК катта тадбир ўтказмоқчи ва бир нечта юлдузларни тақдирлаш ниятида. Қуйида Осиё футболи кўтарилишига ўзининг сезиларли даражада ҳиссасини қўшган футболчилардан бири Али Карими ҳақида ҳикоя қилинади.

Эронлик Али Каримининг футболчилик фаолияти ажойиб кечган. У форс футболидаги энг машҳур ўйинчилардан бири ҳисобланади. Карими ҳам терма жамоа, ҳам клуб миқёсида катта муваффақиятларга эришган. Мутахассислар уни Али Дайи, Меҳди Маҳдавикия, Карим Багери сингари машҳурлар билан бир қаторда тилга олишади. Али Карими миллий терма жамоа сафида 127 ўйинда иштирок этиб, 38та гол урган.

2004 йил бўлиб ўтган Осиё Кубогида Эрон учинчи ўринни эгаллаганди. Ўша мусобақада Али Карими ўз ўйини ва голлари билан ишқибозлар олқишига сазовор бўлган. 1998 йилги Осиё ўйинларидаги чемпионликда ҳам Карими ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Клуб миқёсида эса “Пирузи” билан икки бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Қолаверса, “Ал Аҳли” сафида икки бор БАА Кубогида зафар қучган.

Маълум муддат Германияда фаолият олиб борган эронлик ярим ҳимоячи “Бавария” сафида мамлакат чемпиони ва Кубок соҳиби бўлди. Ўшанда форс ишқибозлари унга “Осиё Марадонаси” деган лақабни беришган. Али Каримини бемалол Осиёнинг энг машҳур футболчилари сафига қўша оламиз. У машҳурлик бобида Хидетоши Наката, Марк Видука, Парк Жи Сунг каби футболчилар билан бир қаторда тилга олинади.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика