UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртыш"ни мағлубиятга учратди  1 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  14 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  35 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3

ОФК 6 апрель куни сайлов ўтказади Янгиликлар

ОФК 6 апрель куни сайлов ўтказади

2019 йилнинг 6 апрель санасида ОФК президентлиги учун навбатдаги сайлов жараёни бўлиб ўтади.

ОФК Низомига кўра, янги тузиладиган Ижроқўм аъзолари ҳам тўрт йил муддатга сайланади ва бу 2019-2023 йилларни ўз ичига олади. Худди шу куни Малайзия пойтахти Куала Лумпурда ташкилотнинг 29-конгресси ҳам бўлиб ўтади.

6 апрель куни қуйидаги ўринлар учун сайлов ўтказилади:

- ОФК президентлиги ва ФИФА вице-президентлиги
- Беш нафар ОФК вице-президентлари
- Олти нафар ФИФА Кенгаши аъзоси ва улардан бири аёл киши бўлиши
- Умумий ҳисобда беш нафар аёл ОФК Ижроқўм аъзоси ва улардан бири ФИФА Кенгаши аъзоси бўлиши
- Тўққиз нафар ОФК Ижроқўм аъзолари

Сайланувчилар ўз номзодларини шу йилнинг 6 декабрь Малайзия вақти билан соат 24:00га қадар ОФК котибиятига тақдим этишлари шарт. 31 октябрь куни ўзгартириш киритилган Низомга кўра, ОФК президентлиги учун номзодлар ОФКга аъзо учта бошқа давлат федерациясининг қўллаб-қувватлаши туфайли ўз номзодини қўйишлари мумкин.

ОФК Ижроқўм аъзолигига даъвогарлар эса фақат ўзлари ишлаётган ташкилот номидан ўз номзодларини қўя оладилар. ОФКга аъзо ҳар бир ташкилот фақат бир кишининг номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга. Агар номзодлар сони икки ёки ундан кўп бўлса, бу ўринда номзодлар бекор қилинади. Яъни, ҳеч ким сайловда иштирок этмайди.

ОФК Сайлов комиссияси аъзолари уч нафар бўлиб (Рандалл Канлиффе (Гуам), Лим Киа Тонг (Сингапур) ва Эндрю Хантер (Гонконг), улар сайлов жараёнининг шаффоф ўтишини кузатиб боришади. Шунингдек, ташкилотчилик ҳам шу инсонлар зиммасида бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика