UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  4 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

ЎФФда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар футбол федерациялари вице-президентлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди Янгиликлар

ЎФФда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар футбол федерациялари вице-президентлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди

Теглар :  ЎФФ
Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида федерация ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар футбол федерациялари вице-президентлари, клуб раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар қаторидан 2018 йил Суперлига ва Про-лигада иштирок этадиган клублар олдига қўйиладиган талабларнинг қай тарзда бажарилаётгани, келаси мавсумдан бошлаб Суперлига ва Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати назорат қилиб борилиши, клубларда фаолият юритаётган мураббийларнинг аттестациядан ўтказиш жараёни, ҳакамларни тайёрлаш масалалари ўрин олди.

Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Шоакром Исроилов миллий чемпионатни кучайтириш ва ўзбек футболи савиясини янада ошириш мақсадида Суперлигада иштирок этадиган клублар олдига қўйилган талабларни ҳар бир клуб белгиланган муддатда бажариши зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтиб, талабларни бажармаган жамоалар мусобақа жадвалида эгаллаган ўрнидан қатъий назар келаси мавсумда Суперлигада иштирок этишга йўл қўйилмаслиги борасида огоҳлантирди.

Шунингдек, вилоят футбол федерациялари томонидан жойларда футбол инфратузилмаларини яхшилаш, клуб академиялари, базалари, футбол мактабларида зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлар тингланди. Ўз ўрнида йиғилишда сўзга чиққан вилоят футбол федерациялари масъуллари Профессионал Футбол Лигаси томонидан клублар олдига қўйилган талабларни бажариш бўйича жойларда комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, бу борада иш олиб борилаётгани, белгиланган муддатгача барча талаблар бажарилишини таъкидлаб ўтишди.

Талабларни бажармаган жамоалар мусобақа жадвалида эгаллаган ўрнидан қатъий назар келаси мавсумда Суперлигада иштирок этишга йўл қўйилмаслиги борасида огоҳлантирди.


Мажлис сўнгида йиғилганларга Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларининг умумий аҳволини ўрганиш бўйича федерация ходимларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилиб, жойларга йўл олаётгани айтилиб, ушбу ишчи гуруҳнинг ҳисоботлари асосида тегишли хулосалар чиқарилиши яна бир бор эслатилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика