UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  46 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  19 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4

ЎФФда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар футбол федерациялари вице-президентлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди Янгиликлар

ЎФФда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар футбол федерациялари вице-президентлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди

Теглар :  ЎФФ
Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида федерация ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар футбол федерациялари вице-президентлари, клуб раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар қаторидан 2018 йил Суперлига ва Про-лигада иштирок этадиган клублар олдига қўйиладиган талабларнинг қай тарзда бажарилаётгани, келаси мавсумдан бошлаб Суперлига ва Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати назорат қилиб борилиши, клубларда фаолият юритаётган мураббийларнинг аттестациядан ўтказиш жараёни, ҳакамларни тайёрлаш масалалари ўрин олди.

Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Шоакром Исроилов миллий чемпионатни кучайтириш ва ўзбек футболи савиясини янада ошириш мақсадида Суперлигада иштирок этадиган клублар олдига қўйилган талабларни ҳар бир клуб белгиланган муддатда бажариши зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтиб, талабларни бажармаган жамоалар мусобақа жадвалида эгаллаган ўрнидан қатъий назар келаси мавсумда Суперлигада иштирок этишга йўл қўйилмаслиги борасида огоҳлантирди.

Шунингдек, вилоят футбол федерациялари томонидан жойларда футбол инфратузилмаларини яхшилаш, клуб академиялари, базалари, футбол мактабларида зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлар тингланди. Ўз ўрнида йиғилишда сўзга чиққан вилоят футбол федерациялари масъуллари Профессионал Футбол Лигаси томонидан клублар олдига қўйилган талабларни бажариш бўйича жойларда комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, бу борада иш олиб борилаётгани, белгиланган муддатгача барча талаблар бажарилишини таъкидлаб ўтишди.

Талабларни бажармаган жамоалар мусобақа жадвалида эгаллаган ўрнидан қатъий назар келаси мавсумда Суперлигада иштирок этишга йўл қўйилмаслиги борасида огоҳлантирди.


Мажлис сўнгида йиғилганларга Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларининг умумий аҳволини ўрганиш бўйича федерация ходимларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилиб, жойларга йўл олаётгани айтилиб, ушбу ишчи гуруҳнинг ҳисоботлари асосида тегишли хулосалар чиқарилиши яна бир бор эслатилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика