UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  0 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  7 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  4 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  8 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  11 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  11 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  4 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3

ЎФФда ҳисобот-сайлов конференция LIVE Янгиликлар

ЎФФда ҳисобот-сайлов конференция LIVE

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерациясида ташкилот низомига мувофиқ ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.


Тадбир бошланиш арафасида.

Тошкентдаги "Radisson BLU" меҳмонхонасида ЎФФ ҳисобот-сайлов конференцияси бошланмоқда. Соат 10:00га қадар меҳмонларни рўйхатга олиш жараёни бўлиб ўтади.

Деярли барча меҳмонлар айни пайтда "Radisson BLU" меҳмонхонасига етиб келишган. Олий лига клуб вакиллари, мураббийлар, раҳбарият, вилоят федерациялари ҳам шу ерда.

9:30. Тадбирдан аввал кофе-брейк бўлмоқда. 

9:45. Меҳмонлар конференция залига киришни бошлашди.

9:50. Зал меҳмонлар билан тўлди. Яна бир оздан сўнг конференция бошланади.


"Андижон" ва "Нефтчи" мухлисларига "салом", деб номланган расм...

Шота Арвеладзе қаерга келиб қолганини тушунмаётгандек...


10:05. Ҳали конференция бошлангани йўқ. Ҳамма конференцияни кутмоқда. Айтганча, ҳали ЎФФ президентлиги учун номзодлар эълон қилингани йўқ. Кутяпмиз...

10:11. Мираброр Усмонов, Умид Аҳмаджонов, Бобур Шодиев, Рустам Қурбонов, Ойбек Қосимов, Мурод Алиев залга кириб келишди. Энди тадбир бошланмоқда.

10:15. ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев тадбирни бошлаб бермоқда. Тадбирга ФИФА ва ОФКдан ҳам вакиллар келишганини Раҳматуллаев айтиб ўтмоқда. Меҳмонлар эса қарсаклар билан уларни кутиб олишмоқда.

10:17. Конференция расман очиқ деб эълон қилинди.

Сардор Раҳматуллаев: Сайлов конференциясида 80 нафар делегат бўлиши лозим, бугун 76 нафар делегат келган. 4 нафар делегат узрли сабабларга кўра, кела олмади.

ЎФФ ревизион комиссияси раиси Мусаев Ғуломжон Каримович нутқ сўзламоқда. У бухгалтерлик баланси, даромад ва харажатлар ҳақида маълумот беради. Мусаев федерация ишини молиявий жиҳатдан ижобий баҳолади.

Бухоро вилояти Футбол Федерацияси вице-президент нутқ сўзламоқда. Бухоро ФФ вице-президенти Мираброр Усмоновга катта раҳмат деди. Кейинги президент ҳам Бухорога эътибор қаратишини хоҳлардим, дея қўшимча қилди.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев нуқт сўзламоқда. Бердиев "Насаф" клуби номидан Мираброр Усмоновга алоҳида ташаккур билдирмоқда. Бердиевнинг айтишича, мураббийлар ва футболчилар ҳар доим Мираброр Усмоновнинг ишончини ҳис этиб келишган. Бердиев шунингдек, ўзгаришлар кутилаётгани ҳақида гапириб, янги келадиган президентга омад тилади. Бердиев янги раҳбар ҳалол ишлашини хоҳлашини айтиб ўтди.

ЎФФ фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов нутқ сўзламоқда. Наримон Жалолов Мираброр Усмоновнинг манзилига бир қанча илиқ фикрларни билдирмоқда. Қилган ишлари ва меҳнатларини алоҳида таъкидлаб, Усмоновга раҳмат айтмоқда. Наримон Жалолов бу сўзларни шунчаки яхши кўриниш мақсадида айтмаётганини, яъни мен лаганбардор эмасман, деб қўшимча қилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян кўринмади.

Конференция энди энг асосий мавзуга яқинлашди. Янги президент сайланади.


ЎФФ президентилиги номзод сифатида кўрсатилган ягона инсон - Умид Аҳмаджонов эканлигини эълон қилинди. Унга овоз бериш жараёнини бошланди. Барча бир овозда "ҳа", деган жавобни берди. ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев Умид Аҳмаджоновни ЎФФ президенти бўлганлиги билан табриклади. Залда қарсаклар...


Мурод Алиев сўзга чиқиб, Умид Аҳмаджоновни спорт одами эканлигини, у билан кўп йиллар бирга ишлагани ва унинг салоҳиятига ишонч билдираётганини таъкидламоқда. Алиевнинг айтишича, Аҳмаджонов билан футбол соҳасида янги марраларни, янги ютуқларни қўлга киритиш мумкин.

Сўзга ЎФФ футбол федерациясининг янги президенти - Умид Аҳмаджонов чиқди.


Умид Аҳмаджонов: "Авваламбор ишонч билдирганингиз учун раҳмат айтаман. Ўзбек футболини кўтаришга ваъда бераман. Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида футболимизни кўтаришга ҳаракат қиламиз".


ЎФФнинг янги вице-президентлари:
Раматов Ачилбай Жуманиёзович
Бобожонов Пўлат Раззақович
Исроилов Шоакрам Холматович

Тўлаган Исоқов ЎФФ таркибига фахрийлардан Наримон Жалоловни қўшишларини талаб қилди. Тўлаган Исоқов фахрийларни назардан четда қолдирмаслигини сўраб, президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг фахрийларни қўллаб-қувватлаш, улардан доим маслаҳат олиш керак, деган гапларини келтириб, ЎФФга кичик эътироз билдирди.

Унинг илтимоси ва талаби эса инобатга олинди. Наримон Жалолов эса ЎФФнинг ижроқўм аъзолигига киритилди.

ЎФФнинг янги раҳбарияти билан танишинг:

ЎФФ президенти:
Аҳмаджон Умид Маҳаматжонович

ЎФФ вице-президенти:
Раматов Ачилбай Жуманиёзович
Бобожонов Пўлат Раззақович
Исроилов Шоакрам Холматович

ЎФФ ижроқўм аъзолари:
Қурбонов Рустам Жавдатович
Шодиев Бобур Қобулович
Алиев Мурод Боқиевич
Ражабов Мансур Қўчқорович
Ярашев Комил Деҳқонович
Жалолов Наримон Жалолович

ЎФФнинг собиқ президенти Мираброр Усмонов нутқ сўзламоқда.


Мираброр Усмонов барчанинг тинглаганини айтди ва ҳамма футбол ҳақидаги ютуқларни санаб ўтганини айтиб, уларга эътироз тарзида гапирди. Камчиликлар жуда кўплигини қўшимча қилди. Усмонов ЎФФ президентлигига келганида терма жамоани мундиалга олиб чиқишга ваъда бермаганини айтиб ўтди. Чунки келган пайт футболимизда пойдевор бўлмаганини таъкидлади. Мираброр Усмонов янги келган раҳбариятга танқиддан қочмаслигини ва танқидларга доим қулоқ тутиш лозимлигини алоҳида маслаҳат берди. Журналистлар доим тўғри танқид қилиши, уларни эшитиш кераклигини айтди. Танқидларни ҳам ҳар-хили бўлиши ва уларни кўпи асосан тўғри танқид бўлишини айтиб ўтди, Мираброр Усмонов. Ишлаган одамни танқид қилишади, ҳеч нима қўлидан келмайдиган, иш қилмайдиган одамларни эса ҳеч ким эсламаслигини таъкидлади.

Усмоновнинг айтишича, унинг бир армони бор, яъни терма жамоамизни Жаҳон чемпионатига чиқишини исташини маълум қилди.

Нутқ сўзлаш навбати Рустам Қурбоновга келди. Қурбонов баъзи муаммо ва камчиликлар ҳақида тўхталди. Айниқса вилоятдаги футбол интернатлари, мактаблари, хусусан болалар футболидаги камчиликлар ҳақида гапириб ўтди.

Тадбир сўнггида Спорт Қўмитаси номидан Рустам Қурбонов Мираброр Усмоновга миллий анъаналаримизга мувофиқ зарбоф тўн кийдирди.


11:10. ЎФФ ҳисобот-конференцияси расман якунланди.


ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика