UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  1 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  2 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  4 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  9 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  4 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   39 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  26

ЎФФ Терма жамолар марказида мураббийлар ҳисобот топширишди Янгиликлар

ЎФФ Терма жамолар марказида мураббийлар ҳисобот топширишди

ЎФФ Терма жамоалар марказида мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Сергей Лушан, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев ва ЎФФ техник директори Рустам Акрамовлар иштирок этишди.

Кенгашда терма жамоалар мураббийлар ўтган ой амалга оширилган ишлар ҳисоботини топширишди ва май ойи учун иш режаларини тақдим этишди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовга май ойи сўнгида Уммон терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган икки ўртоқлик учрашуви учун етарлича тайергарлик кўриш вазифаси юклатилди.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Лушан апрель ойи сўнгида Тошкентда ўтказилган йиғин ҳақида ҳисобот берди. Эслатиб ўтамиз, Сергей Лушан бош мураббийлигидаги 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган ёшлардан иборат терма жамоа 20-30 апрель кунлари Тошкент шаҳрида йиғин ўтказди ва йиғиннинг сўнгги кунида Ўзбекистон Биринчилиги вакили – «Нбу Осиё» клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушган эди.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев 22-26 апрель кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтган йиғин якунлари тўғрисида ҳисобот топширди ва терма жамоанинг май ойи учун иш режаларини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон U-16 ўсмирлари, май ойи сўнгида Тошкентда навбатдаги йиғинга киришади ва Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ташкил этиладиган анъанавий «Каспий Кубоги» мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика