UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

ЎФФ президенти Аббосбек Махсталиевни табриклади Янгиликлар

ЎФФ президенти Аббосбек Махсталиевни табриклади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов «Пахтакор» футбол клуби аъзоси Аббосбек Махсталиевни давлатимизнинг юксак мукофоти – «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирлангани муносабати билан табриклади.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 3 декабрдаги «Юқори натижаларга эришган бир гуруҳ иқтидорли ёшларни мукофотлаш тўғрисида»га Фармонига асосан, Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби аъзоси ва Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Аббосбек Махсталиев «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди.

«Аббосбек Махсталиевни Давлатимиз Раҳбари томонидан тақдим этилган ушбу юксак унвон билан ўз номимдан, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва бутун Ўзбекистон футбол жамоатчилиги номидан қутлар эканман, ёш футболчи ушбу мукофотни кейинги муваффақиятли ўйинлар учун бир рағбат, ўз устида янада қаттиқроқ ишлаш учун омил, янги ғалабалар учун иштиёқ сифатида қабул қилишини истардим», - дейилади ЎФФ президенти табригида.

Фармон қайд этилганидек, Аббосбек Махсталиев Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қўшган салмоқли ҳиссаси, профессионал маҳорати ва ёрқин истеъдоди билан спорт соҳасида юқори натижаларга эришгани учун юксак фахрий унвон билан тақдирланди.

«Ишонаманки, Аббосбек Махсталиев ўзига билдирилган юксак ишончни оқлаб, Ўзбекистон футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири бўлиб қолиш учун тинмай ҳаракат қилади», - дейилади ЎФФ президенти табригида.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика