UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  0 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  1 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  4 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  0 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  25 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  16

ЎФФ музокара олиб бораётган мутахассислар аниқ: Билич, Маццари, Ван Марвейк... Янгиликлар

ЎФФ музокара олиб бораётган мутахассислар аниқ: Билич, Маццари, Ван Марвейк...

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий жалб этиш бўйича бир неча хорижлик мутахассислар билан музокаралар олиб бормоқда.

Улар қаторида мураббийлик фаолияти давомида Россия, Польша, Хитой ва БАА чемпионатларида фаолият олиб борган 49 ёшли руминиялик Дан Петреску ҳамда Франция, Сербия, Украина, Россия чемпионатида ҳаракат қилувчи кўплаб клубларда ишлаган 64 ёшли сербиялик Славолюб Муслин каби мутахассислар мавжуд.

Шунингдек, Тошкентнинг “Пахтакор” ҳамда Москванинг “Динамо” каби клубларидаги фаолияти орқали ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган 50 ёшли черногориялик мутахассис Миодраг Радулович ҳам номзодлар қаторида.

Шу билан бирга, италиялик 52 ёшли мураббий Анджелио Алессио (“Наполи”, “Ювентус”, “Челси” клублари ва  Италия терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган), германиялик 54 ёшли Бернд Шторк (“Штутгарт”, “Вольфсбург”, “Боруссия” Дортмунд клублари, шунингдек, Қозоғистон, Венгрия терма жамоаларини бошқарган) ва хорватиялик Бранко Иванкович (Эрон миллий терма жамоаси, шунингдек, “Ал-Иттифоқ”, “Ал-Ваҳда”, “Персеполис” клубларида бош мураббий сифатида фаолият юритган) билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.  

Бундан ташқари, Англиянинг “Вест Хэм” клуби собиқ мураббийи Славен Билич, “Наполи”, “Интер”, “Уотфорд” каби клубларни бошқарган италиялик 56 ёшли мутахассис Вальтер Маццари, “Фейеноорд”, “Боруссия” Дортмунд, “Гамбург” клублари ва Голландия, Саудия Арабистони каби терма жамоаларда фаолият юритган голландиялик мутахассис Берт ван Марвейк ҳам музокаралар олиб борилаётган мутахассислар орасида мавжуд.

Рейтинг: +120   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика