UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  0 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  45 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  21 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  3 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3

ЎФФ Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси билан меморандум имзолади Янгиликлар

ЎФФ Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси билан меморандум имзолади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси Президенти Чун Мун Гунинг таклифига кўра Сеул шаҳрига хизмат сафари уюштириб, Жанубий Корея футболи мутассаддилари билан учрашди.

Сеулда бўлиб ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Жанубий Корея футбол Ассоцияцияси ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Жанубий Корея Футбол Ассоциациялари ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш борасида ҳам келишувга эришилди.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов ва Чун Мун Гу Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Жанубий Корея Футбол Ассоциациясининг ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумини имзоладилар.

Ушбу меморандум икки федерациянинг турли тоифадаги терма жамоаларига ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва мусобақаларда иштирок этиш, тегишли мутахассис ва экспертларига ўқув курслари, семинар ва конференцияларда иштирок этиш имконини беради. Бундан ташқари томонлар икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил қилиш бўйича ҳам ҳамжиҳатликда ишлашга келишиб олдилар.


Олдинроқ ЎФФ БАА ҳамда Қатар футбол ассоциациялари билан меморандум имзолаганди.  

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика