UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  0 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  3 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  10 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  17

ЎФФ 2014 йил лауреатларини тақдирлади Янгиликлар

ЎФФ 2014 йил лауреатларини тақдирлади

Бугун ЎФФ ва ПФЛнинг йил якунлари ва янги мавсум бошланишига бағишланган тантанали маросими ўтказилди.
“Fair Play” соврини ўтган йил Тошкентнинг “Локомотив” клубига насиб этганди. “Бунёдкор” клуби уч марта, “Сўғдиёна” ва “Олмалиқ” бир мартадан ушбу совринга эга чиққанди.

2014 йил ЎФФ “Fair Play” совринини “Олмалиқ” клубига топшириди. Сабаби Игорь Шквирин шогирдлари 2014 йил олий лигада умуман қизил карточка олишгани йўқ. “Олмалиқ” бу борада ўтган йил ягона клуб бўлди.

«Fair Play»
2008 – “Бунёдкор” (Тошкент)
2009 – “Бунёдкор” (Тошкент)
2010 – “Бунёдкор” (Тошкент)
2011 – “Сўғдиёна” (Жиззах)
2012 – “Олмалиқ” (Олмалиқ)
2013 – “Локомотив” (Тошкент)
2014 – “Олмалиқ” (Олмалиқ)

2007 йилдан буён ЎФФ энг яхши болалар-ўсмирлар мураббийини аниқлаб келмоқда. Дастлабки совриндор Роберт Гай бўлганди. Кейинги йил Александр Лян ушбу мукофотни қўлга киртган. 2009-2011 йилларда, кетма-кет уч йил давомида Алексей Евстафеев энг яхши болалар-ўсмирлар мураббийи деб топилди. Охирги икки йил ушбу соврин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси собиқ устози Дилшод Нуралиевга насиб қилганди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев 2014 йилнинг энг яхши болалар-ўсмирлар мураббийи деб топилди.

«Энг яхши болалар-ўсмирлар мураббийи»
2007 – Роберт Гай
2008 – Александр Лян
2009 – Алексей Евстафеев
2010 – Алексей Евстафеев
2011 – Алексей Евстафеев
2012 – Дилшод Нуралиев
2013 – Дилшод Нуралиев
2014 – Темур Олимхўжаев

2007 йилда энг яхши ёш футболчи номинацияси ҳам таъсис этилган. Унинг илк соҳиби Абдумуталлиб Абдуллаев бўлганди. Кейинги йил “Машъал” футболчиси Шахзод Шайманов ушбу совринни қўлга киритганди. 2009 йил Темур Ҳакимов Осиё чемпионати саралашидаги ўйинлари туфайли, 2010 йил Аббос Махсталиев Осиё чемпионати финал босқичидаги ўйинлари сабабли бу мукофотга сазовор бўлишган. 2011 йили ЎФФ бирданига 3 нафар ёш футболчига бу совринни топширди. Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги мундиалда муваффақиятли иштирок этганлардан Давлатбек Ёрбеков, Темур Ҳакимов ва Бобур Давлатов энг яхши ёш футболчи деб топилишди. 2012 йил Жамшид Болтабоев ва Отабек Шукуров, 2013 йилда Жамшид Болтабоев, Иззатилла Абдуллаев ва Акобир Тўраев энг яхши ёш ўйинчи деб тан олинганди.

2014 йил бу номга ўсмирлар терма жамоамиз аъзоси Ислом Кенжабоев сазовор бўлди.

«Энг яхши ёш футболчи»
2007 – Абдумуталлиб Абдуллаев
2008 – Шахзод Шайманов
2009 – Темур ҳакимов
2010 – Аббос Махсталиев
2011 – Давлатбек Ёрбеков, Темур Ҳакимов ва Бобур Давлатов
2012 – Жамшид Болтабоев ва Отабек Шукуров
2013 – Жамшид Болтабоев, Иззатилла Абдуллаев ва Акобир Тўраев
2014 - Ислом Кенжабоев

Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками номинациясида кетма-кет 10 марта Равшан Эрматов ғолиб деб топилди.
 
«Энг яхши ҳакам»
2006 – Равшан Эрматов
2007 – Равшан Эрматов
2008 – Равшан Эрматов
2009 – Равшан Эрматов
2010 – Равшан Эрматов
2011 – Равшан Эрматов
2012 – Равшан Эрматов
2012 – Равшан Эрматов
2013 – Равшан Эрматов
2014 – Равшан Эрматов

Қаршининг “Насаф” клуби ярим ҳимоячиси Артур Геворкян ўтган йили олий лигада 26 та ўйинда 18та гол уриб йилнинг энг яхши тўпурари бўлди. Таъкидлаш лозимки, бунгача ҳеч бир футболчи “Насаф” сафида ўйнаб тўпурар бўлмаган.


Йилнинг энг яхши мураббийи деб “Пахтакор”ни Ўзбекистон чемпиони қилган Самвел Бабаян тан олинди.

«Энг яхши мураббий»
1996 – Виктор Жалилов (“Навбаҳор”)
1997 – Рустам Мирсодиқов (“Дўстлик”)
1998 – Юрий Саркисян (“Нефтчи”)
1999 – Юрий Саркисян (“Нефтчи”)
2000 – Баҳром Ҳакимов (“Насаф”)
2001 – Юрий Саркисян (“Нефтчи”)
2002 – Виктор Жалилов (“Пахтакор”)
2003 – Юрий Саркисян (“Нефтчи”)
2004 –Тачмурад Агамуродов (“Пахтакор”)
2005 – Виктор Жалилов (“Машъал”)
2006 – Юрий Саркисян (“Нефтчи”)
2007 – Рауф Инилеев  (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)
2008 – Аҳмад Убайдуллаев (Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси)
2009 – Игорь Шквирин (“Олмалиқ”)
2010 – Алексей Евстафеев (Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси)
2011 – Вадим Абрамов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)
2012 – Миржалол Қосимов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси/“Бунёдкор”)
2013 – Рўзиқул Бердиев (“Насаф”)
2014 - Самвел Бабаян ("Пахтакор")

Йилнинг энг яхши футболчиси номинациясида Ўзбекистон терма жамоаси ва "Краснодар" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ғолиб бўлди. У учинчи бор мамлакатимизда тенгсиз бўлди.

«Энг яхши футболчи»
1992 – Валерий Кечинов (“Пахтакор”)
1993 – Миржалол Қосимов (“Пахтакор”)
1994 – Игорь Шквирин (“Маккаби” Исроил)
1995 – Олег Шацких (“Политотдел”/“Навбаҳор”)
1996 – Павел Бугало (“Пахтакор”)
1997 – Павел Бугало (“Пахтакор”)
1998 – Миржалол Қосимов (“Пахтакор”)
1999 – Андрей Акопянц (“Пахтакор”)
2000 – Жаъфар Ирисметов (“Дўстлик”)
2001 – Миржалол Қосимов (“Крилья Советов” Россия)
2002 – Александр Гейнрих (“Пахтакор”)
2003 – Максим Шацких (“Динамо” Украина)
2004 – Миржалол Қосимов (“Алания” Россия)
2005 – Максим Шацких (“Динамо” Украина)
2006 – Максим Шацких (“Динамо” Украина)
2007 – Максим Шацких (“Динамо” Украина)
2008 – Сервер Жепаров  (“Бунёдкор”)
2009 – Одил Аҳмедов (“Пахтакор”)
2010 – Сервер Жепаров (“Сеул” Ж.Корея)
2011 – Одил Аҳмедов (“Анжи” Россия)
2012 – Санжар Турсунов (“Алания” Россия)
2013 – Виталий Денисов (“Локомотив” Россия)
2014 – Одил Аҳмедов ("Краснодар” Россия)


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика