UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  1 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  13 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

ЎФА вакили Нестеров масаласига ойдинлик киритди Янгиликлар

ЎФА вакили Нестеров масаласига ойдинлик киритди

Бир неча дақиқа олдин Ўзбекистон терма жамоаси ва "Оҳод" посбони Игнатий Нестеровнинг допинг қабул қилгани борасида маълумот эълон қилинди.

Игнатий Нестеров допинг қабул қилганми?

Championat.asia сайти ушбу вазиятни имкон қадар кузатиб боришга ҳаракат қилмоқда. Ҳозиргина Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) вакили билан боғландик ва вазиятга ойдинлик киритдик.

ЎФА вакилининг сўзларига кўра, ОФК (допинг назорат қўмитаси) "Оҳод" клуби ва Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий огоҳлантириш хати юборган. Унга кўра, Игнатий Нестеров Осиё Кубоги пайтида WADA (бутунжаҳон антидопинг агентлиги)нинг тақиқланган рўйхатига киритилган моддани қабул қилган. Шу сабабли мактубда Нестеровнинг маълум муддатга дискваликация қилиниши ёки қилинмаслиги юзасидан иш олиб борилаётганлиги, аммо ҳали якуний қарор қабул қилинмаганлигини ва якуний қарор қабул қилингунга қадар ушбу маълумотни сир сақлаш шарт эканлиги белгилаб қўйилган.

"Оҳод" клуби вазиятга масъулиятсиз ёндошиб, ОФКнинг огоҳлантирувига қарамай, ҳали қарор қабул қилинмаган футболчига оид маълумотни ОАВга тарқатиб юборган. ЎФА вакилининг сўзларига кўра, Нестеров шунчаки вазн ташлашга ёрдам берувчи воситани қабул қилган ва ушбу восита WADAнинг тақиқланган моддалар бўйича сўнгги рўйхатидан жой олганини билмаган. Бу модда футболчига ҳеч қандай қувват бермайди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу вазият юзасидан Игнатий Нестеров ва зарур бўлса терма жамоа шифокори билан биргаликда ОФК вакиллари билан учрашишга тайёр. Уларнинг сўзларига кўра, бу у қадар қўрқинчли модда эмас, лекин WADAнинг тақиқланган воситалар рўйхатига киритилган, кўпинча бундай ҳолатларда ОФК футболчи томонда бўлади ва уларни кечиради.

ЎФА матбуот хизмати тез орада мазкур масала юзасидан тўлиқ баёнот беришини маълум қилишди.

Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика