UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  6 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20

ЎФА ва ЎзПФЛ йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш мақсадида UZ Football Awards маросимини ўтказади Янгиликлар

ЎФА ва ЎзПФЛ йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш мақсадида UZ Football Awards маросимини ўтказади

Мамлакатимизда 2021 йилги футбол мавсуми ўз ниҳоясига етиб бормоқда.

Барча расмий мусобақалар якунланиб, йил сарҳисобини амалга оширадиган пайт ҳам борган сайин яқинлашмоқда.

Ортда қолаётган йил ҳеч шубхасиз ўзбек футболи тарихида ўз изини қолдиради. 2021 йил мобайнида турли ёшдаги терма жамоаларимиз, шунингдек юртимиз шаънини халқаро майдонда ҳимоя қилган клубларимиз кўплаб ёдда қоларли учрашувларни ўтказишди, Cоcа-Cола Суперлига, мамлакат кубоги ва бошқа кўплаб ички мусобақаларимиз жуда шиддатли ва муросасиз ўйинларга бой бўлгани ҳамда кураш охирги турларга қадар давом этгани билан узоқ вақт хотирамизда қолади.

Йил давомида ўзини ҳар жиҳатдан намойиш этган ҳолда футболимиз жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлган футболчи, футзалчи, мураббий ҳамда яна кўплаб футбол жонкуярларини тақдирлаш мақсадида ЎФА ҳамда ЎзПФЛ мавсум якунларига бағишлаб Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими – UZ Football Awards тадбирини ўтказади.

UZ Football Awards маросими жорий йилнинг 25 декабрь куни ЗЎР ТВ нинг Renaissance Hall тантаналар залида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика