UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  1 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  4 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  11 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  8 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  9 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  9 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  1

ЎФА тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этаётган шахсларни аниқлади Янгиликлар

ЎФА тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этаётган шахсларни аниқлади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида ташкил этилган махсус инспекция тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этаётган шахсларга нисбатан кескин курашиб келмоқда.

Ана шундай чора-тадбирлар натижасида тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этаётган шахслар аниқланди.

“Зарангари” футбол клуби раҳбари Фурқат Тоировнинг ЎзПФЛга тақдим этган хати асосида ЎФА махсус инспекцияси суриштирув ишларини олиб борди.

Хатда “Зарангари” футбол клубининг беш нафар футболчиси келишилган ўйинларда гумон қилинаётгани айтилган бўлиб, уларнинг исм-шарифлари аниқ кўрсатиб ўтилганди. Кейинроқ маълум бўлдики, клуб раҳбариятининг ўзи ноҳалол футболга йўл очиб берган ва бу ишга унамаган футболчиларни туҳмат тариқасида жамоадан четлаштириш чорасини кўрмоқчи бўлган.

“Зарангари” футбол клуби раҳбари Фурқат Тоиров “Зарангари”да молиявий муаммолар борлигини рўкач қилиб, жамоанинг барча ишларига эндиликда Шерзод Сатторов жавобгар бўлишини футболчиларга расман маълум қилган (Шерзод Сатторов ЎзПФЛ рўйхатидан “Иттифоқ-Бухоро” футбол клуби бош мураббийи сифатида ўтган). “Зарангари” футболчилари Ф.Тоировдан ҳозирги кунгача бўлган молиявий ҳисоб-китобни қилишини талаб қилишган. Мана шу масалада муаммо келиб чиққан.

Кейинроқ Ш.Сатторов барча масалани ўзи ҳал қилишини, керак бўлса трансфер ойнаси очилмаёқ янги футболчиларни жамоага олиб келишга қудрати етиши ҳақида айтган. Ойликдан ташқари пул ишлаш ниятида бўлган футболчилар унинг кўрсатмаси билан тотализаторда иштирок этишлари кераклигини уқтирмоқчи бўлган.

ЎФА махсус инспекцияси Фурқат Тоиров ҳамда Шерзод Сатторовларнинг футболчилар билан суҳбатлари ёзилган аудиоёзувни тўлиқ қўлга киритди. Маълум бўлдики, Ш.Сатторов ҳамда Ф.Тоиров режасига унамаган футболчиларни ЎзПФЛ орқали гумонлантирилиб, улардан халос бўлишни истаган. Раҳбарлардан фарқли ўлароқ, футболчилар алоҳида-алоҳида суҳбатдан ўтказилганда, уларнинг фикрлари асосли бўлиб чиқди, жамоа аъзолари фактлар асосида кўрсатма бердилар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЎФА Интизом ва одоб-ахлоқ (этика) қўмитаси қарор қабул қилди. Унга кўра “Иттифоқ-Бухоро” жамоаси бош мураббийи Шерзод Сатторовнинг қилмишлари кечириб бўлмас, деб ҳисобланди ва у бир умрга футболга алоқадор барча фаолиятдан четлаштирилди. Ш.Сатторов Бухоро вилоятидаги мактаблардан бирида жисмоний тарбиядан ҳам дарс бериши ҳақида айтиб ўтди. Ёш авлодни унинг каби кишилар бошқармаслиги керак деб ҳисобланиб, ЎФА қўмита қарорини мазкур мактабга ҳам тақдим этади. Шунингдек, аудиоёзувларга кўра, Ш.Сатторов ЎФА ҳамда ЎзПФЛнинг айрим ходимларини ҳақорат қилган, уларга жиддий туҳматлар ёғдирган.

ЎФА Интизом ва одоб-ахлоқ (этика) қўмитаси “Зарангари” футбол клуби раҳбари Фурқат Тоировни 1 йилга футболдан четлаштирди ва 20 миллион сўм жарима жазоси қўллади. Кейинги текширувлар жараёнида унинг ҳам келишилган ўйинларга алоқадорлиги факти топилса, жазо ўзгартирилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол соҳасида фаолият юритаётган барча инсонларни огоҳлантиради: мураббий, фуболчи, мутахассис — ким бўлишидан қатъи назар келишилган ўйинларга алоқадорлиги аниқланса, белгиланган тартибда қатъий жазога тортилади.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика