UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  30 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  4 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

ЎФА раҳбарияти янги мавсум олдидан ҳакамлар билан учрашди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти янги мавсум олдидан ҳакамлар билан учрашди

ЎФА томонидан мамлакатимизда ҳакамлик соҳасини ривожлантириш, футбол ҳакамлари малака ва салоҳиятини ошириш, ҳалоллик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган тизимли ишлар мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

Маълумки, бир неча кунлардан сўнг юртимизда футбол мавсумига старт берилади. Уни юқори руҳда ўтказишда сифатли ҳакамликнинг ҳам ўрни бор. Кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мажлислар залида ҳакам ва назоратчилар бўлиб ўтган йиғилишда айни шу масалада сўз борди. Йиғилишда мавсумни юқори савияда ўтказиш учун нафақат клублар, балки ҳакамлар ҳам ўқув-машғулотларини ўтказганлиги таъкидланди. Йиғинлар янги босқичга олиб чиқилиб, махсус семинарларга илмий ёндашилганлиги, ВАР симуляторига оид махсус технологик кўникмалар бериб борилганлиги маълум қилинди.

“Профессионал футбол учун — сифатли ҳакамлик зарур. Футболимизни ривожлантиришда, энг аввало, ҳакамликка эътибор қаратишимиз керак. Шу боис, сўнги пайтларда ушбу йўналишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Ҳакамнинг баҳсли вазиятларда чиқараётган ҳар бир қарори шаффоф ва футбол фойдаси учун бўлиши шарт. Чунки ҳакам, биринчи галда, адолатни ва футболчиларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган, шунингдек, футболимизнинг имиджини яратадиган одамдир” деди Равшан Эрматов.

Учрашув давомида ҳакамлар орасида соғлом рақобатни шакллантириш кераклиги айтилиб, ҳар бир турдан сўнг доимий равишда хатолар устида ишлаш ва таҳлил қилиб бориш бўйича топшириқлар берилди. Соҳа имиджини кўтариш йўлида барча ҳакамлар ҳалол ва адолатли қарорлар чиқариш кераклиги яна бир бор эслатилди. Курашувчан футболчиларни тайёрлашда ҳам ҳакамларнинг ўрни муҳимлиги айтилди. Бундан ташқари аёллар ҳакамлигига ҳам тўхталиниб, хотин-қизлар ўртасидаги мусобақаларни фақат аёл ҳакамлари бошқарадиган тизим йўлида иш олиб борилаётгани қайд этилди. Уларнинг маошларини босқичма босқич ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда шунингдек, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ҳам сўз олиб, футболнинг ривожланишида ҳакамларнинг елкасидаги масъулият футболчиларники каби катта эканлигини айтди. Учрашув якунида ОФК академияларини якунлаган ёш ҳакамларимиз ҳақида маълумот берилди. ЎФА раҳбарияти янги мавсум олдидан барча ҳакамларимизга омад тилади.





Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика