UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  0 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   25 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  5 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  14 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  1 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  15 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  19 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0

ЎФА раҳбарияти янги мавсум олдидан ҳакамлар билан учрашди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти янги мавсум олдидан ҳакамлар билан учрашди

ЎФА томонидан мамлакатимизда ҳакамлик соҳасини ривожлантириш, футбол ҳакамлари малака ва салоҳиятини ошириш, ҳалоллик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган тизимли ишлар мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

Маълумки, бир неча кунлардан сўнг юртимизда футбол мавсумига старт берилади. Уни юқори руҳда ўтказишда сифатли ҳакамликнинг ҳам ўрни бор. Кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мажлислар залида ҳакам ва назоратчилар бўлиб ўтган йиғилишда айни шу масалада сўз борди. Йиғилишда мавсумни юқори савияда ўтказиш учун нафақат клублар, балки ҳакамлар ҳам ўқув-машғулотларини ўтказганлиги таъкидланди. Йиғинлар янги босқичга олиб чиқилиб, махсус семинарларга илмий ёндашилганлиги, ВАР симуляторига оид махсус технологик кўникмалар бериб борилганлиги маълум қилинди.

“Профессионал футбол учун — сифатли ҳакамлик зарур. Футболимизни ривожлантиришда, энг аввало, ҳакамликка эътибор қаратишимиз керак. Шу боис, сўнги пайтларда ушбу йўналишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Ҳакамнинг баҳсли вазиятларда чиқараётган ҳар бир қарори шаффоф ва футбол фойдаси учун бўлиши шарт. Чунки ҳакам, биринчи галда, адолатни ва футболчиларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган, шунингдек, футболимизнинг имиджини яратадиган одамдир” деди Равшан Эрматов.

Учрашув давомида ҳакамлар орасида соғлом рақобатни шакллантириш кераклиги айтилиб, ҳар бир турдан сўнг доимий равишда хатолар устида ишлаш ва таҳлил қилиб бориш бўйича топшириқлар берилди. Соҳа имиджини кўтариш йўлида барча ҳакамлар ҳалол ва адолатли қарорлар чиқариш кераклиги яна бир бор эслатилди. Курашувчан футболчиларни тайёрлашда ҳам ҳакамларнинг ўрни муҳимлиги айтилди. Бундан ташқари аёллар ҳакамлигига ҳам тўхталиниб, хотин-қизлар ўртасидаги мусобақаларни фақат аёл ҳакамлари бошқарадиган тизим йўлида иш олиб борилаётгани қайд этилди. Уларнинг маошларини босқичма босқич ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда шунингдек, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ҳам сўз олиб, футболнинг ривожланишида ҳакамларнинг елкасидаги масъулият футболчиларники каби катта эканлигини айтди. Учрашув якунида ОФК академияларини якунлаган ёш ҳакамларимиз ҳақида маълумот берилди. ЎФА раҳбарияти янги мавсум олдидан барча ҳакамларимизга омад тилади.





Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика