UZ

Сўнгги янгиликлар

23:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди  1 22:13Ла Лига. Серлотнинг голи "Атлетико"га Мадридда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  0 22:07Бельгия Про лига. "Антверпен" меҳмонда чемпионат аутсайдерига мағлуб бўлди, Ўринбоев узоқ муддатдан сўнг қайдномага киритилди  6 21:39Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” Сербия жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  11 20:58БАА Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Бани Яс" ва "Ал Батаэҳ" ўзаро дуранг ўйнади  1 20:32"Қизилқум" Тошкентда қирғиз жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  2 20:20Эрон Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Истиқлол" ва "Трактор" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади  1 19:06"Ман Сити" Эчеверрини мавсум охиригача "Жирона"га ижарага берди. Хавбекнинг "Байер"даги ижара муддати муддатидан олдин тўхтатилди  1 18:06Эрон Про лигаси. "Персеполис" меҳмонда мағлуб бўлди, Ўрунов 66 дақиқа ўйнади, Сергеев эса дебют қилди  3 16:49"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  3 15:40Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради  7 14:50Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзод  8 13:40Буюк Хитой деворини қўриқлаётган мусулмон сарбозлар  28 13:03"Атлетико" Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери устида иш бошлади. Хавбек ПСЖдан кетмоқчи  0 12:34Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”  73

ЎФА нега жим? Янгиликлар

Эртага октябрь ва куз фасли кириб келганига ҳам бир ой бўлди. Кузда Суперлига энг қизиқарли палласига киради. Етакчи клубларимиз эса ОЧЛдаги иштирокини бошлайди. Шунингдек, терма жамоа ўйинлари айнан қизийдиган муддат. бироқ Ўзбекистон ўз тарихида илк бор маротаба Жаҳон чемпионатига чиқди ва бу сафар саралашнинг сўнгги босқичида иштирок этмайди. Биздан ортда қолган Қатар, БАА ва Саудия Арабистони каби терма жамоалар саралашнинг тўртинчи босқичида ур-пичоқ бўлишади. Биз эса энди мундиалга тайёргарлик кўришимиз керак. Бутун футбол ҳамжамияти ва, айниқса, ЎФА сўнгги кунларда ушбу иш билан овора. ЎФА шунчалик шунчалик кўп ишлаб юборяптими дейман, айрим муҳим бўлган вазифаларни бажармай қўйди. 

Роппа-роса бир ҳафтадан сўнг октябрь ойидаги ФИФА кунлари бошланади, МТЖ эса ушбу саналарда иккита ўртоқлик ўйинида иштирок этиши керак. Икки рақиб жамоадан бири – Уругвай. Номдор жамоага қарши Малайзияда ўйнаймиз. Гранд терма жамоа мундиалдан олдин спарринг бўлади, аммо иккинчи рақиб ҳали ҳамон топилмади ёки ЎФА буни мухлислардан яширмоқда. Агар рақиб ҳали топилмаган бўлса, етти кун ичида ЎФА ўртоқлик ўйини бўйича ким билан келишувга эришиши мумкин? Бундай қисқа вақт ичида рақиб топишга улгурса бўладими? Саволлар кўп, аммо ЎФАдан жавоб йўқ.

Ушбу жабҳада ФИФА ва УЕФА мусобақаларида иштирок этиши тақиқланган ва дунё футболидан узилиб қолган Россия ҳам биздан яхшироқ ҳаракат қилди. Россия терма жамоаси матбуот хизмати, 12 август кунидаёқ терма жамоанинг куз фаслидаги тақвимини ва рақибларини эълон қилиб бўлган эди. Биз эса ҳали ҳамон рақиб излаш билан оворамиз. Руслар ҳозирги кунда ҳеч қандай мусобақа иштирок этмаяпти ва Россия футбол иттифоқининг қилаётган ягона иши ўртоқлик ўйинлари учун рақиб излаш дейишингиз мумкин ва сиз ҳақ бўласиз. Шунинг учун фақат Россия мисоли билан чекланмаймиз. 

Осиё вакиллари ва худди биз каби ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиб бўлган Корея Республикаси ва Австралия терма жамоалари ҳам аллақачон октябрь ойидаги рақибларини топиб бўлган. Австралия 15 июлдаёқ 11 октябрда Канада билан, 15 октябрь куни АҚШ билан ўртоқлик баҳсларида иштирок этишини эълон қилди. Яъни уч ой олдин Австралия терма жамоаси октябрда ким билан тўқнаш келиши аниқ эди. Корея футбол ассоциацияси эса 26 августда терма жамоа октябрда дастлаб Бразилия ва Парагвай билан тўқнаш келишини билдирганди. 



Устига-устак МТЖни ким бошқариши ва ЖЧга олиб борадиган мураббий номи аниқ эмас. ЎФА кўплаб мутахассислар билан боғланди, аммо уларнинг кўпчилиги бизга "йўқ" деди. Тўғри, ЎФА сўнгги йилларда жуда катта ҳажмдаги ишларни бажарди, яқинда очилиши бўлиб ўтган терма жамоалар маркази бунга яққол мисол бўла олади. Балки ЎФА аллақачон рақиб топиб бўлган, аммо уни эълон қилмаётгандир? Билишимча, ЎФА маркетинг ва медиа билан ишлаш бўлимига янги раҳбар тайинланган. Янги раҳбар ассоциация фаолияти ва терма жамоа ҳақидаги маълумотларни яширишга ҳаракат қилмайдиган, аксинча ОАВ ва мухлислар билан очиқ сиёсат юритадиган мутахассис деган умиддаман.

Узоқ муддат давомида ЎФА халқаро бўлимида фаолият юритган ва ўтган йилдан бошлаб терма жамоалар марказини бошқарган Шерзод Игамбердиев яқинда ЎФАдан кетганини эълон қилди. Шерзод Игамбердиев даврида терма жамоамиз АҚШ, Мексика ва Уругвай каби катта терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказди. Уругвай терма жамоаси билан келишув Шерзод Игамбердиевв даврида рўй берди. Аргентина терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини бўйича музокаралар олиб борилди, якунда музокаралар муваффақиятсиз тугаган бўлса ҳам. Демак, Игамбердиевнинг ЎФА тизимида тутган ўрни шунчалик каттамиди? Игамбердиев бўлмаса, ЎФА ўртоқлик учрашувлари учун рақиб топа олмайдиган ҳолатдами?


P.S Минтақадаги тўрт йилликнинг энг йирик мусобақаси - Осиё Кубогига матбуот котибини олиб кетмаган ташкилотдан кўп нарса талаб қилиб юбормадимми? 





Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика