UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  0 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  4 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  6 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  7 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4

Даврон Файзиев - ЎФА матбуот ва медиа департаментига директор этиб тайинланди Янгиликлар

Даврон Файзиев - ЎФА матбуот ва медиа департаментига директор этиб тайинланди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ОАВ билан ишини янада самарали йўлга қўйиш, матбуот ва медиа департаменти иш фаолиятини яхшлаш, терма жамоалар ва миллий футболимизга оид янгилик ва хабарларнинг тезкорлик билан холис тарзда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ЎФА матбуот ва медиа департаментига янги директор тайинланди.

Эндиликда таниқли шархловчи, ўзбек журналистикасида ўз ўрнига эга, хусусан спорт журналистикасида ном қозонган Даврон Файзиев ЎФА матбуот ва медиа департаментига раҳбарлик қилади.

“Ўзбек футболини ривожлантириш йўлида ЎФАнинг ҳар бир департаментида ўз ишининг профессионаллари фаолият олиб бориши талаб этилади. Шу боисдан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ОАВ ва мухлислар билан ўзаро алоқаларини янги босқичга олиб чиқилиши, турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг фаолияти тўлиқ хамда кенг ёритилишини таъминлашда ушбу соҳанинг етук мутахассисларидан бири саналувчи Даврон Файзиевга ишонч билдирамиз”, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.


Рейтинг: +198   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика