«ЎФА жим турмаслиги керак» — Максимум жамоаси концерт дастурида МТЖ футболчиларини қўйга тенглаштирди
21 апр 2020 10:21
Янгиликлар
«ЎФА жим турмаслиги керак» — Максимум жамоаси концерт дастурида МТЖ футболчиларини қўйга тенглаштирди
Кулгу яхши, кулдириш қизиқчиларнинг касбий вазифаси. Лекин ҳазил ва кулгу билан камситишни ўртасидаги фарқ фаросат ва фаросатсизлик даражасидек катта.
ЎФАдан мазкур ҳолатга керакли муносабатни кутаман. Ташкилот ҳуқуқшуноси ишлаши керак.
Миллий жамоамиз яхшими ёки ёмонми, барибир ўзбек футболининг юзи. Миллий жамоани очиқчасига камситишга кеча чиққан “қизиқчи”ларнинг қанчалик ҳаққи бор?
Бутун омма олдида миллий жамоа имижини ер билан яксон қилишга тенг бу.
ЎФА жим қараб туришга ҳаққи йўқ. Миллий терма жамоа остида қанчадан-қанча футболчиларимизнинг меҳнати турибди.
Умуман футбол жамоатчилиги учун қаттиқ сигнал. Бунақа савиясиз чиқишларга, мухлисларнинг эҳтиросли изоҳларидан тўғридан-тўғри саҳнада фойдаланадиган “қизиқчилар” билан ҳуқуқий гаплашиш керак. Этика, саҳна одоби ва маданияти қани?, деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида.
Фикрлар